11 Рамазон 1447
Туянинг чўккан жойи

Туя Бани Молик ибн ан-Нажжор маҳалласига келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари эшиги олдида чўкди. У ер ўша пайтда Бани Нажжор, сўнгра Бани Молик ибн ан-Нажжордан икки етимнинг хурмо қуритадиган хирмон ўрни эди. Амрнинг икки ўғли, икки етим Саҳл ва Суҳайллар Муоз ибн Афроъ васийлигида − ҳимояси остида яшар эди­лар. Туя чўкиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам устидан тушмаганини пайқагач, дарҳол ўрнидан туриб, яна бироз юрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туянинг тиз­гинини бўйнига ташлаб қўйган эдилар. Бу билан уни бошқармаётган эдилар. Кейин ортига бурилиб, биринчи чўккан жойига келиб чўкди. У ердан жилмади ва ўша ерда қолди. Кўкси ва бўйнини узатиб, ерга қўйди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан тушдилар. Абу Айюб Хо­лид ибн Зайд юкларини уйига олиб кирди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уникига тушдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо қуритиладиган бу хир­мон ўрни кимники эканини сўрадилар. Шунда Муоз ибн Афро: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу жой Амрнинг икки ўғли ва менинг қўл остим­даги икки етим – Саҳл ва Суҳайллар266никидир. Мен уларни рози қиламан, сиз уни масжид қилиб олаверинг», – деди.

20:00 / 26.06.2020
Мақолалар
Салавотлар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь Батафсил...
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025 Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...