24 жумадул аввал 1446
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Амморга уни золим жамоат ўлдиришини айтишлари

ибн исҳоқ: Аммор ибн Ёсир устига кўп ғишт юкланган ҳолда келиб: «Ё Расулуллоҳ! Мени ўлдиришмоқда, ўзлари ташимаган­ни менга юклашмоқда», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари Умму Салама: «Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қалин сочларини ўз қўллари билан тозалаётганларини кўрдим. Аммор жингалак соч­ли эди. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга): «Вой бечора Сумайянинг ўғли, сени ўлдирадиганлар булар эмас, сени золим жамоат ўлдиради, дедилар», – деди.

Ўша кунда Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шу ражазни айтарди:

Масжидларни обод қилганлар сокин ўтирмайдилар,

Оёқда туриб ёки ўтириб ишга киришадилар,

Ким чанг ва тупроқдан покланган бўла олади?

Ибн Ҳишом: кўплаб шеърдан бохабар илм аҳлидан бу ражаз ҳақида сўрадим. Улар бизга ҳам етиб келишича, бу ражазни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу  айтган, лекин у ўзи тўқиганми ёки бошқасими, маълум эмас, дейишди.

Ибн Исҳоқ: бу байтларни Аммор ибн Ёсир ёдлаб олиб айта бош­лади.

Ибн Ҳишом: Аммор бу шеърларни кўп айта бошлагач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бири бу ражаз билан Аммор уни назарда ту­тяпти, деб ўйлади. Зиёд ибн Абдуллоҳ ал-Баккоийнинг ривоятида Ибн Исҳоқ бу одамни «ҳалиги киши» деб зикр этган.

Ибн Исҳоқ: ҳалиги киши: «Эй Сумайянинг ўғли! Эрталаб­дан бери айтганларингни эшитдим. Аллоҳга қасамки, шу ҳасса билан бурнингга тушираман», – деди. Бу сўзларни айтган пайтда

айтувчининг қўлида ҳасса бор эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарғазаб бўлиб: «Аммор билан нима ишлари бор? У уларни жаннатга чақиради, улар эса Амморни дўзахга чорлайдилар. Дарҳақиқат, Аммор кўзим ва бурним орасидаги терим кабидир. Ана шу одамга бунинг хабари етиб борганда узр сўрамаса, ундан узоқ туринг», – дедилар.

Ибн Ҳишом: Суфён ибн Уйайна Закариёдан, у эса аш-Шаъбийдан шундай ривоят қилди: илк масжидни бино этган киши Аммор ибн Ёсирдир267.

07:02 / 28.01.2013
Аввалги мақола
Мадина масжиди
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...