Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожир ва ансорлар ўртасида битим туздилар. Ушбу битимда яҳудийлар билан ўзаро келишиб, аҳдлашилди. Улар ўз динларида қолиб, мол-мулкларига тегмадилар. Уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қурайшлик ва ясриблик мўмин-мусулмонлар ҳамда уларга эргашган, уларга келиб қўшилган, улар билан бирга жанг қилганлар ўртасидаги битимдир. Юқорида зикр этилганлар ўзга инсонлардан фарқли равишда ягона умматдир.
Қурайшлик муҳожирлар Исломга қадар бўлган мавқеларида қоладилар, ўзаро бир-бирларига оқила (хун тўловчи)дирлар. Улар ўз асирларига мўминлар ўртасида ўзаро яхшилик ва тенглик билан фидя тўлайдилар.
Бани Авф (аҳли) ўз мавқеларида қолиб, улар ҳам аввалгидек дия (хун)ларини тўлайверадилар. Ҳар бир тоифа ўз асирига мўминлар ўртасида ўзаро яхшилик ва тенглик билан фидя тўлайдилар.
Бани Соъида (аҳли) ўз мавқеларида қолиб, улар ҳам аввалгидек дия (хун)ларини тўлайверадилар. ҳар бир тоифа ўз асирига мўминлар ўртасида ўзаро яхшилик ва тенглик билан фидйа тўлайдилар.
Бани Ҳорис (аҳли) ўз мавқеларида қолиб, улар ҳам аввалгидек ўлдирилган кишига дия (хун)ларини тўлайверадилар. Ҳар бир тоифа ўз асирига мўминлар ўртасида ўзаро яхшилик ва тенглик билан фидя тўлайдилар.
Бани Жушам (аҳли) ўз мавқеларида қолиб, улар ҳам аввалгидек ўлдирилган кишига дия (хун)ларини тўлайверадилар. Ҳар бир тоифа ўз асирига мўминлар ўртасида ўзаро яхшилик ва тенглик билан фидя тўлайдилар.
Бани Нажжор (аҳли) ўз мавқеларида қолиб, улар ҳам аввалгидек дия (хун)ларини тўлайверадилар. Ҳар бир тоифа ўз асирига мўминлар ўртасида ўзаро яхшилик ва тенглик билан фидя тўлайдилар.
Бан Амр ибн Авф (аҳли) ўз мавқеларида қолиб, улар ҳам аввалгидек дия (хун)ларини тўлайверадилар. Ҳар бир тоифа ўз асирига мўминлар ўртасида ўзаро яхшилик ва тенглик билан фидя тўлайдилар.
Бани Набийт (аҳли) ўз мавқеларида қолиб, улар ҳам аввалгидек дия (хун)ларини тўлайверадилар. Ҳар бир тоифа ўз асирига мўминлар ўртасида ўзаро яхшилик ва тенглик билан фидя тўлайдилар.
Бани Авс (аҳли) ўз мавқеларида қолиб, улар ҳам аввалгидек дия (хун)ларини тўлайверадилар. Ҳар бир тоифа ўз асирига мўминлар ўртасида ўзаро яхшилик ва тенглик билан фидя тўлайдилар.
Албатта, мўминлар ўз ораларидаги қарзга ботган, аёлманд кимсани унга яхшилик билан фидя тўлаш ёки дия тўлашда ёлғиз ташлаб қўймайдилар.
Бир мўмин бошқа мўминнинг қули билан унинг хожасини рухсатисиз битим тузмайди.
Тақводор мўминлар ораларида ким золимлик (боғийлик) қилса, катта зулмни, катта гуноҳни, адоватни, мўминлар орасида фасод (бузғунчилик)ни ният қилса, бу шахс қайси бирларининг ўғли бўлса ҳам, барча мўминлар унга қарши бўладилар.
Бир мўмин бошқа мўминни мушрик (кофир)ни деб ўлдирмайди ва мўминнинг зарарига унга ёрдам бермайди. Албатта Аллоҳнинг зиммаси бирдир. Уларнинг (мўминлар) барчаларини зарарларига бўлса-да, энг даражаси пастларини ҳам ўз паноҳига олади. Албатта, мўминлар ўзга одамлардан ташқари бир-бирлари учун дўстдир-лар. Яҳудийлардан ким бизга эргашса, уларга ёрдам ва яхши муомала қилинади, уларга зулм қилинмайди ва зарарларига ёрдам берилмайди.
Тинчлик (силм) барча мўминлар учун ягонадир. Аллоҳ йўлидаги урушда бир мўмин бошқа мўминсиз сулҳ тузмайди. Тинчлик барча мўмин учун адолатли ва баробар бўлиши керак.
Биз билан бирга жанг қилувчи ҳар бир жангчи (ғозий) бири иккинчисини ўрнини (ҳужумда) тўлдиради. Албатта, мўминлар бир-бирларини Аллоҳ йўлида тўкиладиган қонлари учун ҳимоя қиладилар (қасос оладилар).
Албатта, тақводор мўминлар энг тўғри ва энг гўзал ҳидоятдадир.
Бирон-бир мушрик Қурайшга тегишли мол ёки жонни ўз паноҳига олмайди ва уни мўминнинг зарарига ҳимоя қилмайди.
Ким бир мўминни қасддан ноҳақ ўлдирса, унинг валийси розилигисиз (ўлдирилмайди) қасос олинмайди. Барча мўминлар унга қарши бўладилар. Мўминлар учун унга қарши туришдан бошқаси ҳалол эмас (тўғри бўлмас). Ушбу саҳифадан хабардор бўлган ва Аллоҳга, охират кунига иймон келтирган мўминлар учун ушбу қоидаларни бузувчи кимсага ёрдам бериш ва уни ўз паноҳига олиш ҳалол (тўғри) бўлмас. Ким унга ёрдам берса ва паноҳига олса, албатта, ундай кимсага Аллоҳнинг лаънати ва қиёмат кунида ғазаби бўлади ҳамда унинг тавбаси қабул қилинмайди ва (гувоҳликда) адолати тан олинмайди. Агарда сизлар бирор масалада тортишиб қолсангиз, Аллоҳга ва (унинг Расули) Муҳаммад алайҳиссаломга мурожаат этинг.
Мўминлар билан (бир сафда) курашаётган (иттифоқдош) яҳу-дийлар (урушга кетадиган) сарф-харажатларни ўртада қиладилар. Бани Авф яҳудийлари мўминлар билан бир жамоат (уммат)дир. Яҳудийлар учун ўз динлари, мусулмонлар учун ҳам ўз динлари бор. Уларнинг ўзлари ва қуллари мўминлар учун бирдир. Бирор жиноят (зулм) ёки гуноҳ қилган кимса, фақатгина ўзига ва оиласига зиён етказади.
Бани Авф яҳудийларига нима (дейилган) бўлса, Бани Нажжор яҳудийларига ҳам шу;
Бани Ҳорис яҳудийларига ҳам айнан Бани Авф яҳудийлари каби;
Бани Соъида яҳудийларига ҳам айнан Бани Авф яҳудийлари каби;
Бану Жушам яҳудийларига ҳам айнан бани Авф яҳудийлари каби;
Бани Авс яҳудийларига ҳам айнан Бани Авф яҳудийлари каби;
Бани Саълаба яҳудийларига ҳам айнан Бани Авф яҳудийлари каби. Бирор жиноят (зулм) ёки гуноҳ қилган кимса фақатгина ўзига ва оиласига зиён етказади;
Албатта, Жафна, Саълаба қабиласининг бир уруғи бўлиб, ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятлардан фойдаланадилар.
Бани Шутайба ҳам Бани Авф каби ушбу ҳуқуқлардан фойдаланади. Яхшилик гуноҳ (ёмонлик)лардан қайтаради (сақлайди). Саълабанинг қўл остидагилар ҳам мазкур ҳуқуқ ва мажбуриятлар-
дан фойдаланадилар. Яҳудийларга яқин кимсалар ҳам ушбу ҳуқуқ ва мажбуриятлардан тўлиқ фойдаланадилар. Улардан ҳеч кимса Муҳаммад Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсатисиз ҳеч қаерга кетмайди.
Бирор кимсанинг жинояти учун бутун қабила жазоланмайди. Ёмонлик қилган кимсанинг ўзи ва унинг оила аъзолари гуноҳкор бўладилар. Зулм қилган киши бундан мустаснодир. Аллоҳ ушбу саҳифа (шартнома)да ҳаммага баробар ва адолатли ҳуқуқларгагина розидир. Яҳудийларнинг сарфлари ўз зиммаларига ва мусулмонларнинг сарфлари ўз зиммаларигадир. Ушбу ҳужжат аҳлига қаршилик кўрсатган душманга қарши биргаликда курашадилар. Улар бир-бирларига ишда ва маслаҳатда ўзаро самимий бўлиб, ёмонликдан қайтариб яхшилик қилишлари шарт. Бирор кимса иттифоқдошининг гуноҳи учун жавоб бермайди. Албатта, мазлумга ёрдам кўрсатилади. Мўминлар (душманга қарши) урушаётган пайтда яҳудийлар сарф-харажатни тенг қоплайдилар. Бу саҳифа аҳли учун Ясриб (шаҳри)нинг ичи (ни босиб олиш) ҳаромдир. Қўни-қўшнилар бир-бирларига зиён ва ёмонликни раво кўрмайдилар. Ҳомийнинг рухсатисиз бирон кимса ҳимояга олинмайди (аёлларга фақатгина эрларининг рухсати билан ҳимоя ҳақи берилади). Саҳифа аҳли орасида уни тузилгунгача бўлган ва уни бузишга олиб келувчи тортишувлар ва ихтилофлар Аллоҳга ва унинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмига ҳаволадир. Аллоҳ ушбу саҳифадаги тўғри ва адолатли ҳукмлар тарафдоридир. Қурайшга ва унга ёрдам берган кимсага ҳимоя йўқ. Шартнома иштирокчилари Ясрибга қарши курашаётган кимсаларга қарши бирга курашишлари шарт. Сулҳ тузишга чақирилсалар, (бирга) сулҳ тузиб, унга амал қиладилар. Агар динга қарши бўлмаган бирор кимса мўминларни сулҳ тузишга чақирса, улар сулҳ тузадилар. Ҳар бир гуруҳ ўзининг бирон кимса билан тузган шартлашуви учун жавобгардир.
Авс яҳудийлари ва уларнинг қуллари бу саҳифа аҳлининг ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Уларга ушбу саҳифа аҳли томонидан яхшилик кўрсатилади. Тақводорлик гуноҳдан сақлайди. Бирор жиноят (зулм) ёки гуноҳ қилган кимса, фақатгина ўзига ва оиласига зиён етказади. Аллоҳ ушбу саҳифадаги тўғри ва адолатли ҳукмлар тарафдоридир. Ушбу саҳифани золим ёки гуноҳкор кимсагина рад этади. Зулм ёки гуноҳ қилганлардан ташқари барча кимсалар Мадинада ҳам, ундан ташқарига чиқса ҳам омонда бўлади. Албатта, Аллоҳ ва унинг Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик ва тақво қилган кимсаларни ўз паноҳига олади»270.