6 рабиъул аввал 1446
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 6-куни

  • Ҳижрий 604-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1207-йил 30-декабр) буюк форс шоири, мутафаккири ва замонасини қутби Жалолиддин Румий таваллуд топди. У «Маснавий» машҳур девон соҳибидир.
  • Ҳижрий 1369-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1949-йил 27-декабр) Индонезия Голлнадия мустамлакасидан мустақил бўлганини эълон қилди.

Робиъул-аввал ойининг 6-куни

  • Ҳижрий 604-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1207-йил 30-декабр) буюк форс шоири, мутафаккири ва замонасини қутби Жалолиддин Румий таваллуд топди. У «Маснавий» машҳур девон соҳибидир.
  • Ҳижрий 1369-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1949-йил 27-декабр) Индонезия Голлнадия мустамлакасидан мустақил бўлганини эълон қилди.


Муҳаммад Хузарий

«Нурул яқин фи сийрати саййидил мурсалин» асари муаллифи шайх Хузарий номи билан танилган Муҳаммад ибн Афифий Божурий ҳижрий 1289 (милодий 1872) йили Мисрда таваллуд топган. Болалик чоғларида Қоҳирадаги «Дорул улум» мактабида ўқиган. Кейин «Азҳар» Ислом унверситетига ўқишга кирган. У ердан имтиҳон орқали танланган аъло баҳоли ўқувчилар қатори Қоҳира дорулфунунига ўқишга кириб, таълимини давом эттирган. Ўқишни аъло даражада тамомлаганидан сўнг Суданга бориб шаръий маҳкамада ишлаган. Мисрда «Маҳкамаи шаръия» институти таъсис этилганидан кейин бу ерда дарс беришга таклиф қилинган ва бу институт мудирлигига тайинланган. Қўшимча равишда Мисрнинг «Азҳар» унверситетида маърузалар ўқиган. У Ислом дини илмлари, айниқса, Ислом тарихи устида чуқур тадқиқотлар олиб борган. Китоблари: «Нурул яқин фи сийрати саййидил мурсалин» «Итмомул вафо фи сийратил хулафо» «Муҳозарот фи тарихил умамил Исломия» (икки жуз) «Тариху ташриъил Ислом» «Дурусун тарихия» «Усулул фиқҳ» «Ал-Ғаззолий, таъолимуҳу ва асолибуҳу» «Таҳзийбул ағоний» ва бошқалар. Шайх Муҳаммад Хузарий ҳижрий 1345 (мелодий 1927) йили Қоҳирада вафот этган.

06:06 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Қози Иёз
Кейинги мақола
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов - "Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм) "Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар Уламоларни ғийбат қилманг
04:43 / 27.06.2020 Батафсил...
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов - "Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм) Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳадис илмидаги ўрни
19:55 / 26.06.2020 Батафсил...
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов - "Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм) Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг фиқҳлари
06:10 / 27.06.2020 Батафсил...
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (7-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов - "Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (7-қисм) Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг фазилатлари
23:42 / 26.06.2020 Батафсил...