4 жумадул аввал 1447
Кавз ибн Алқаманинг мусулмон бўлиши

Улар Нажрондан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига йўл олишгач, Абу Ҳориса ўзининг туясига минди. Ёнида Кавз (ибн Ҳишомнинг айтишича, уни «Курз» ҳам дейилади) ибн Алқама деган укаси борар эди. Тўсатдан Абу Ҳорисанинг туяси қоқилиб кетади. Шунда укаси Кавз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб: «Э, ҳалок бўлгур!» – дейди. Абу Ҳориса унга: «Ўзинг ҳалок бўл!» – дейди. Кавз: «Нима учун, эй ака?!» – дейди. У: «Аллоҳга қасамки, биз кутаётган Пайғамбар − ўша», – дейди. Кавз унга: «Буни билсанг, у ҳолда мусулмон бўлишдан сени нима тўсяпти?» – дейди. У: «Бу қавм (насронийлар)нинг бизга қилган муомалалари: бизни улуғлашди, мол-давлат беришди, ҳурматлашди. Улар бундан қатъий бош тортадилар. Агар мен унинг динига кирсам, сен кўриб турган нарсаларнинг ҳаммасини тортиб оладилар», – дейди. Унинг бу гаплари укасига ёқмайди ва шундан кейин Кавз ибн Алқама Исломни қабул қилди. Менга етиб келишича, бу ҳадис унинг ўзидан ривоят қилинар экан.

20:49 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...