21 шаввол 1446
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алини «Абу Туроб (тупроқ отаси, тупроққа беланган)» деб кунялашлари
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга бу номни шу ғазотда бердилар.

Ибн Исҳоқ: менга Язид ибн Муҳаммад ибн Ҳайсам ал-Муҳори-

бий Муҳаммад ибн Каъб ал-Қуразийдан, у Язиднинг отаси Муҳам-

мад ибн Хайсамдан, у Аммор ибн Ёсирдан ривоят қилди: Ам­мор: «Мен билан Али ибн Абу Толиб ал-Ушайра ғазотида шерик эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерга тушиб, ўрнашгач, Бани Мудлиж деҳонларининг булоқ ва хурмозорларида ишлаётганларини кўрдик. Али ибн Абу Толиб менга: «Эй Абул Яқзон! Анави қавмнинг ол­дига бориб, қандай ишлаётганларини кўрамизми?» – деди. Мен: «Хоҳласанг, борамиз», – дедим. У жойга бориб, уларни бир оз ку­затдик. Сўнг уйқумиз келди. Али иккаламиз бориб бир хурмонинг тагида текис тупроқ устига ётиб ухладик. Аллоҳга қасамки, бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгина оёқлари билан қимирлатиб уйғотдилар. Ёт­ган жойимизга кўра ҳамма ёғимиз тупроққа беланган эди. Ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абу Толибга устидаги тупроқни кўриб: «Сенга нима бўлди, эй Абу Туроб?» – дедилар, сўнг: «Сизларга энг бахтсиз икки инсон ҳақида айтиб берайми?» – деб сўрадилар. Биз: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам», – дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бири−Солиҳ алайҳиссалом туясининг пайларини қирқиб ташлаган Самуд қавмилик Уҳаймир (лақабли одам)400; Иккинчиси − Сенинг мана бу ерингга ура­диган инсон», – деб, қўлларини Алининг бошининг тепа қисмига қўйдилар ва: «Ундан мана бу еринг ҳўл бўлади», – деб соқолини ушладилар.

Ибн Исҳоқ: менга илм аҳлидан бирининг айтишича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алийни «Абу Туроб» дейишлари: Али қачон Фотима билан аразлашиб қолса, унга гапирмас ва ёмон сўз ҳам айтмас, фақат тупроқ олиб бошига қўйиб олар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу тупроқни кўриб, Фотима билан аразлашганини билар ва: «Сенга нима бўлди, эй Абу Туроб?» – дер эдилар. Қайси бири тўғрилигини Аллоҳ билгувчироқ.

 
22:38 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Ал-Ушайрага йўл
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...