15 жумадул аввал 1446
Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг қўшини ва «Сиздaн «Шaҳри ҳaрoм»дa жaнг қилиш (ҳукми) ҳaқидa сўрaйдилaр» оятининг нозил бўлиши
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида биринчи Бадр ғазотидан қайтганларидан сўнг Абдуллоҳ ибн Жаҳш ибн Риобни саккиз кишилик муҳожирлар гуруҳи билан бирга юбордилар. Улар ичида бирорта ҳам ансор йўқ эди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам унга хат бериб, икки кун юргандан сўнггина очишни ва бу буйруқни бажаришда шерикларидан ҳеч би­рини зўрламасликни амр қилдилар.

Ибн Жаҳшнинг қўшиндаги шериклари: уларнинг барчалари

муҳожbрлардан эди: Бани Абдушамс ибн Абдуманофдан Абу Ҳу-

зайфа ибн Утба ибн Робиъа ибн  Абдушамс; уларнинг иттифоқ-дошларидан Абдуллоҳ ибн Жаҳш – қавмнинг амири; уларнинг иттифоқдошлари Бани Асад ибн Хузаймалик Уккоша ибн Миҳсан ибн Ҳурсон; Бани Навфал ибн Абдуманофдан Утба ибн Ғазвон ибн Жобир – уларнинг иттифоқдошлари; Бани Зуҳра ибн Килобдан Саъд ибн Абу Ваққос; Бани Адий ибн Каъбдан Омир ибн рабиъа – улар­нинг иттифоқдошлари; Анз ибн Воилдан Воқид ибн Абдуллоҳ ибн Абдуманоф ибн Арин ибн Саълаба ибн Ярбуъ – уларнинг Бани Та­мимлик иттифоқдошлари; Холид ибн Букайр – уларнинг Бани Саъд ибн Лайслик иттифоқдошлари; Бани Ҳорис ибн Фиҳрдан Суҳайл ибн Байдолар.

Абдуллоҳ ибн Жаҳш икки кун юргач, хатни очиб, ўқиди. Унда: «Қачон бу мактубимни очсанг, юришда давом этиб, Макка ва Тоиф ўртасидаги Нахлага тушгин ва у ерда Қурайшга қарши пистир­ма қўйиб, улар ҳақидаги хабарларни бизга етказ», деб ёзилган эди. Абдуллоҳ ибн Жаҳш мактубга қараб: «бош устига» дея, шерикла­рига: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Нахлага бориб, Қурайшга қарши пойлоқчилик қилиб, улар ҳақида хабар келтиришимни буюрибди­лар. Айни пайтда, сизлардан бирортангизни мажбур қилишимдан қайтардилар, сизлардан ким бирга бўлишни хоҳласа, бирга юрсин, ким хоҳламаса, қайтиб кетаверсин. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амрлари­га тайёрман», – деди. У шериклари билан йўлида давом этди, ҳеч ким ортга қайтмади.

Улар Ҳижоз томон юришда давом этиб, Фуруъ тепасидаги Баҳ-рон деган қудуқ олдига етганларида Саъд ибн Абу Ваққос ва Утба ибн Ғазвон етаклаб келаётган туяларини йўқотиб қўйишди. туялари­ни қидириб ўша ерда қолиб кетишди. Абдуллоҳ ибн Жаҳш ва қолган шериклари Нахлага бориб тушдилар. Бир пайт уларнинг яқинидан Қурайшнинг ёғ, тери ва тижорат моллари ортилган карвони ўтиб қолди. Уларнинг ичида Амр ибн Ҳадрамий бор эди.

Ибн Ҳишом Ҳадрамийнинг исми ва насаби ҳақида шундай дейди: Унинг исми Абдуллоҳ ибн Аббод (Молик ибн Аббод ҳам дейилади), Сидфдан бири. Сидфнинг исми Амр ибн Молик бўлиб, Сукун ибн Ашрас ибн Кинда (Киндий ҳам дейилади)дан биридир.

Ибн Исҳоқ: улар ичида яна икки Махзумий Усмон ибн Абдуллоҳ ибн Муғира ва укаси Навфал ибн Абдуллоҳ ҳамда Ҳишом ибн Муғиранинг озод қилган қули Ҳакам ибн Кайсонлар бор эди.

 
11:04 / 28.01.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...