Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қурайш карвонни ҳимоя қилиш учун йўлга чиққани ҳақидаги хабар келгач, одамлар билан маслаҳатлашиб, уларга Қурайш ҳақида хабар бердилар. Шунда Абу Бакр туриб: «Жуда соз», – деди. Сўнг Умар ибн Хаттоб туриб: «Жуда соз», – деди. Сўнг Миқдод ибн Амр туриб: «Эй Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи васаллам! Аллоҳ сизга нимани кўрсатса, шуни қилинг, биз сиз билан биргамиз. Аллоҳга қасамки, биз сизга Бани Исроил Мусога айтганидек «Сeн (ўзинг) вa Роббинг бoриб, (улaр билaн) жaнг қилaвeринглaр. Биз эсa шу ердa ўтирувчилaрмиз»403 демаймиз, балки сиз ва Роббингиз улар билан жанг қилинг, биз ҳам сизлар билан бирга жанг қиламиз, деймиз. Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, агар бизларни Барк ал-Ғимодга404 бошласангиз ҳам, то уни қўлга киритмагунингизча жанг қилаверамиз», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга яхши гапларни айтиб, дуои хайр қилдилар.