22 шаввол 1446
Ансорлар билан маслаҳат

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга маслаҳат беринглар, эй инсон­лар!» – дея ансорларни назарда тутиб, улардан маслаҳат сўрадилар. Чунки улар кўп сонли эдилар. Ақабада байъат қилган пайтларида ҳам: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Бизнинг диёримизга бормагунингизча сизни зимма (ҳимоя)мизга олмаймиз. Қачон бизнинг диёрга борсангиз, сиз бизнинг зиммамизда бўласиз. Болаларимиз, хотинларимизни қандай ҳимоя қилсак, сизни ҳам шундай ҳимоя қиламиз», деган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорларнинг душман Мадинага ҳужум қилсагина ёрдам бериб, аммо шаҳардан ташқаридаги душманга қарши ёрдам бериш уларнинг вазифалари эмаслигидан хавотирланар эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дегач, Саъд ибн Муоз: «Аллоҳга қасамки, бизни назарда тутаётганга ўхшайсиз, ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам?» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», – дедилар. Саъд: «Дарҳақиқат, биз сизга иймон келтирдик, тасдиқладик, келтирган нарсан­гиз ҳақ эканлигига гувоҳлик бердик, шунга кўра, сизга қулоқ со­либ, итоат қилишга аҳду паймон бердик. Хоҳлаган ишингизни бошланг, эй Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи васаллам, биз сиз биланмиз. Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, агар бизни денгизга олиб бориб, у ердан кечиб ўтсангиз, бизлардан бирортамиз ортда қолмай кечиб ўтамиз. Эртага бизни душманга рўбарў қилсангиз ҳам, оғир олмай­миз. Биз урушда сабрли, жангда ишончлимиз. Шоядки, Аллоҳ биз­дан кўзингиз қувонадиган нарсани кўрсатса. Аллоҳнинг баракотини сўраб, олға бошланг», – деди. Саъд айтган сўздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд бўлиб, ғайратлари янада ошди, сўнг: «Юринглар ва хурсанд бўлинглар! Аллоҳ таоло менга икки тоифанинг бирини ваъда қилди. Аллоҳга қасамки, мен душман қавмнинг ҳалокатини кўриб турган­декман», – дедилар.

11:51 / 28.01.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...