4 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 4-куни

Ҳижрий 886-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1481-йил 3-май) Усмонлилар империяси султонларининг 8-вакили султон Муҳаммад Фотиҳ вафот этди.
Ҳижрий 1005-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1596-йил 26-октябр) Усмонлилар қўшини “Ҳажуфа” жангида олмон қўшини устидан ғалаба қозонди. Бу жангда олмонлардан 70 минг жангчи қурбон бўлди.
Ҳижрий 1402-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1981-йил 31-декабр) Ливия ва Саудия давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар қайта тикланди.


Мусулмонларнинг икки кишидан Қурайш ҳақида хабарга эга бўлишлари

Ибн Исҳоқ: сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вааллам саҳобалари олдига қайтдилар. Кеч тушгач, Али ибн Абу Толиб, Зубайр ибн Аввом ва Саъд ибн Абу Ваққосларни бир неча саҳобалар билан бирга хабар келтириш учун Бадр қудуғига жўнатдилар.

Менга Язид ибн Румон, Урва ибн Зубайрдан ривоят қилиб айтиши­ча, улар у ерда Қурайшга сув ташиётган икки бола: Бани Ҳажжожлик Аслам ва Бани Ос ибн Саидлик Арид Абу Ясорни тутиб келтири­шиб, сўроқ қилишди. Бу пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб намоз ўқиётган эдилар. Улар: «Биз сув ташувчилармиз, улар бизни сув олиб келиш учун юборишган», – дейишарди. Булар эса Абу Суфённинг одамлари бўлса керак, деган гумонда айтганларини рад қилиб турар эдилар. Ошириб юборишгач: «Биз Абу Суфённинг одамларимиз», – дейишганидан сўнг урушни тўхтатдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ, икки сажда қилиб, салом берганларидан сўнг: «Рост гапиришган эди, урдинглар; ёлғон гапиришган эди қўйиб юбординглар. Улар рост айтишяпти. Аллоҳга қасамки, булар Қурайшдан. Иккаланг мен­га Қурайш ҳақида хабар беринглар-чи!» – дедилар. Улар: «Аллоҳга қасамки, улар сиз кўриб турган воҳанинг нариги четидаги мана бу қумтепаликнинг орқа тарафида», – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларнинг сони қанча?» – деб сўрадилар. Улар: «Кўп», – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сони қанча?» – дедилар. Улар: «Билмаймиз», – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир кунда нечта жонлиқ сўйишяпти?» – деб сўрадилар. Улар: «Бир кун тўққизта, бир кун ўнта», – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавм тўққиз юз билан минг оралиғида экан. Қурайш обрўлиларидан кимлар бор?» – дедилар. Улар: «Утба ибн Рабиъа, Шайба ибн Рабиъа, Абул Бахтарий ибн Ҳишом, Ҳаким ибн Ҳизом, Навфал ибн Хувайлид, Ҳорис ибн Омир ибн Навфал, Туайма ибн Адий ибн Навфал, Надр ибн Ҳорис, Замъа ибн Асвад, Абу Жаҳл ибн Ҳишом, Умайя ибн Халаф, Ҳажжожнинг икки ўғли Набиҳ ва Мунаббиҳ, Суҳайл ибн Амр ҳамда Амр ибн Абду Вуддлар», – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга юзланиб: «Бу макка сизларга ўз жигарининг бўлаклари (энг қадрли одамлари)ни ташлаб­ди», – дедилар.

Ибн Исҳоқ: хабарни билиб келишга кетган Басбас ибн Амр ва Адий ибн Абу Зағболар Бадрга бориб тушишди ва сувга яқин тепа­ликка чўкиб, мешларини олишди-да унга сув ола бошладилар. Сув бўйида Маждий ибн Амр ал-Жуҳаний бор эди. Шу пайт Адий ва Бас­бас сув бўйида шу ернинг аҳолисидан бўлган икки жориянинг қарз масаласида тортишиб қолганларини эшитиб қолдилар. Қарздор қиз дугонасига: «Эртага ёки индинга карвон келади, уларга хизмат қилиб, сўнг қарзингни тўлайман», – деди. Маждий: «Қиз рост айтяпти», – деди ва ўрталарини ажратиб қўйди. Буни Адий ва Басбас эшитди ва дарҳол туяларига миниб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди­лар ва эшитган нарсалари ҳақида хабар қилдилар.

11:54 / 28.01.2013
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...