11 Рамазон 1447
Хаббобнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўним жойини кўрсатиши

Ибн Исҳоқ: Бани Саламалик бир кишидан менга ривоят қилиш-ларича, Хаббоб ибн Мунзир ибн Жамуҳ: «Эй Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи васаллам! Бу жойимизга Аллоҳ туширдими? Агар шундай бўлса, бу ер­дан олдинга ҳам, орқага ҳам жилмаймиз ёки ўзингизнинг фикрин­гиз, уруш ҳийласими?» – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу менинг фикрим, уруш ҳийласи», – дедилар. Шунда Хаббоб: «Ундай бўлса, ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу маъқул жой эмас. Одамлар билан қавмга энг яқин қудуқ ёнига тушайлик. Ўша қудуқдан бошқа барча қудуқларнинг сувини қурутамиз, у ерга эса ҳовуз қилиб, сув билан тўлдирамиз. Қавм билан жанг қилганимизда бизда сув бўлади, уларда бўлмайди», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхши фикр айтдинг», – дедилар ва барчалари туриб ўша ерга жўнашди. Юришда давом этиб, қавмга энг яқин қудуқ олдида тушдилар, сўнг қудуқларни қуритишга буюрди­лар. Ўзлари тушган қудуқ атрофига ҳовуз қилиб, уни сувга тўлдириб, идишларини унга ташлаб қўйдилар.

06:40 / 29.01.2013
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Мақолалар
Салавотлар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь Батафсил...
Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025 Батафсил...
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...