бану Зуҳранинг иттифоқдоши ахнас ибн шурайқ ибн амр ибн Ваҳб ас-сақафий Жуҳфадалик пайтларида: «Эй бану Зуҳра! аллоҳ молларингизга нажот берди, саййидингиз махрама ибн навфални халос қилди. сизлар айнан уни ва молини ҳимоя қилиш учун чиққан эдингиз. мени қўрқоқ десангиз денг, лекин қайтиб кетинг. Йўқотмаган нарсангиз учун чиқишингизга ҳожат йўқ. бу (яъни, абу Жаҳл) айтаётганини қилманглар», – деди. шунга кўра улар қай-
тиб кетдилар. Зуҳрийлардан ҳеч ким бу жангда иштирок этмади. Улар бу сўзга бўйин эгдилар, чунки ахнас сўзи ерда қолмайдиган киши эди.
Қурайшликлардан бирорта уруғ қолмай ҳаммалари урушга чиқишган эди, фақат адий ибн каъб уруғидангина ҳеч ким чиқмади. бану Зуҳра ахнас ибн шарийқ билан қайтиб кетди ва шу икки қабиладан ҳеч ким бадрда иштирок этмади. Қавм эса, юришда давом этди.
Қавм ичидаги толиб ибн абу толиб билан баъзи қурайшликлар ўртасида сўзлашув бўлиб ўтди. Қурайшликлар: «билишимизча, эй Бану Ҳошим, биз билан чиққан бўлсангиз-да хоҳишларингиз муҳаммад билан-а?» – дейишди. толиб бир нечта одамлар билан Маккага қайтиб кетди.
толиб ибн абу толиб ўз шеърида шундай деди:
Улар эмас, агар Толиб ҳақиқатан жангчи, мухолиф бир гуруҳда уч юзга яқин отлиқ билан уруш очадиган бўлса,
Талон этилган талон этганнинг бошқаси ва енгилган эса ғолибнинг бошқаси бўлсин.
Ибн Исҳоқ: Қурайш ал-ақонқол қумтепалигининг орқасига, водийнинг Мадинадан олис тарафига тушдилар. Водийнинг ўртаси Қурайш тушган қумтепалик билан бадрнинг ўртасидаги жой Ялайла эди. Қудуқ бадрнинг мадинага яқин тарафидаги Ялайланинг ўртасида эди.
Аллоҳ осмондан ёмғир юборди, оқибатда водийнинг ери юмшоқ бўлиб қолди. расулуллоҳ (с.а.в.) ва саҳобалари ер юмшоқлигидан қийналишса-да, юришдан тўхтаб қолишмади. Қурайш эса юришдан тўхтади. расулуллоҳ (с.а.в.) бундан фойдаланиб, шошиб келдилар ва Бадрдаги энг яқин қудуқ ёнига келиб тушдилар.