23 жумадул аввал 1446
Амр ибн Абу Суфённинг асирлиги ва озод бўлиши

Ибн Исҳоқ: менга Абдуллоҳ ибн Абу Бакр шундай деди: «Амр ибн абу Суфён ибн Ҳарб Уқба ибн Абу Муайтнинг қизининг боласи (Ибн Ҳишом: Амр ибн Абу Суфённинг онаси Абу Амрнинг қизи, Абу Муайт ибн Абу Амрнинг опаси ) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида асир эди.

Ибн Ҳишом: уни Алий ибн Абу Толиб асирга олган.

Ибн Исҳоқ: Абдуллоҳ ибн Абу Бакр шундай ҳикоя қилади: Абу Суфёнга: «Ўғлинг Амрни товон тўлаб, озод қил», – дейишди. У: «Ме­нинг қонимни ҳам, молимни ҳам олмоқчими: Ҳанзалани ўлдиришди, Амрга товон тўлатмоқчими? Қўлларида қолаверсин, уни хоҳлаганча ушлаб тураверишсин», – деди. У Мадинада – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида асир бўлиб турган пайтида Бани Муовиялик Бани Амр ибн Авфнинг биродари Саъд ибн Нўъмон ибн Аккол иккилан­ган ҳолда умра қилиш учун йўлга чиққанди. У Исломни қабул қилган қария бўлиб, ан-Нақиъ (Ммадина яқинидаги жой)да унинг чорвалари бор эди. У бўлиб ўтган воқеалардан қўрқмасдан, умра қилаётгани учун Макка аҳли уни ушлаб қолади, деб ўйламаган эди. Қурайш аҳли ҳаж ёки умра қилиш учун келган қурайшликларга тегмасдан, яхши­лик билан кутиб олишни ваъда берган эдилар. Абу Суфён эса Макка­да унга тажовуз қилиб, Амрга алмашиш учун ҳибсга олди.

Сўнгра Абу Суфён бу борада шу шеърини айтди:

Эй Ибн Аккол уруғи, унинг илтимосига жавоб беринг. Сиз кекса улуғингизни бермасликка келишган эдингиз.

Агар асирларимиздан асирлик боғини ечмасангиз Бани Амр, ҳақиқатан, шарафсиз ва пасткаш инсонлар демакдир.

Бунга эса Ҳассон ибн Собит жавоб бериб деди:

Агар Макка кунида Саъд озод қилинганида эди, асир бўлмай ўликларингиз сонини кўпайтирган бўларди.

Кескир қилич ва камон ипини соғинган дарахтининг ўқи билан сизнинг ўлик сонингизни орттирган бўларди.

Сўнг Бани Авф ибн Амрликлар келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳақда хабар бердилар ва Амр ибн Абу суфённи бериб, ўрнига шери­клари Саъдни олишни сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилдилар: уни Абу Суфёнга юбориб, Саъдни озод қилдилар.

11:16 / 29.01.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...