2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Умайр ибн Ваҳбнинг мусулмон бўлиши ва Сафвон уни Пайғамбарни ўлдиришга ундаши

Ибн Исҳоқ: менга Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Зубайр Урва ибн Зубайрдан сўзлаб беришича, Бадрда қурайшликлар бошига тушган мусибатдан бир оз кейин Умайр ибн Ваҳб ал-Жумаҳий Сафвон ибн Умайя билан ал-Ҳижрда ўтириб қолишди. Умайр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадалик пайтларида, у Зотга ва саҳобаларга кўп азият етказ­ган қурайш шайтонларидан бири эди. Унинг ўғли Ваҳб ибн Умайр Бадр асирлари орасида эди (ибн Ҳишом: Уни Бани Зурайқлик Ри­фоъа ибн Рофиъ асирга олган). У қудуққа ташланганлар ва уларнинг аламли ҳолатларини эслаб ўтди. Шунда Сафвон: «Аллоҳга қасамки, улардан кейин яшашнинг ҳам қизиғи қолмади», – деди. Шунда Умайр унга қараб: «Тўғри, Аллоҳга қасамки, агар қарзим бўлмаганида ва оиламнинг мендан кейин ночор қолишидан қўрқмаганимда эди, албатта, отга миниб, Муҳаммаднинг олдига бориб, уни ўлдирган бўлар эдим. Бунинг учун менда бир баҳона ҳам бор: ўғлим уларнинг қўлида асир», – деди. сафвон дарҳол фурсатдан фойдаланиб: «Қарзинг менинг зиммамда, мен уни тўлайман. Оиланг менинг оилам би­лан, токи тирик эканлар, мен улардан хабар олиб тураман. Қўлимдан келганча ночор қолдирмайман», – деди. Умайр: «Ундай бўлса, бу ҳақида ҳеч ким билмасин, мен аҳдимни бажараман», – деди.

Умайр қилич келтиришни буюрди ва уни чархлаб, заҳарлади-да, тўғри Мадинага йўл олди. Мадинага етиб келганида, Умар ибн Хаттоб бир неча мусулмонлар билан бирга Бадр жанги ҳақида суҳбатлашиб, Аллоҳнинг уларга берган ғалабаси ва душманга кўрсатган кулфатлари ҳақида суҳбат қуриб ўтирган эди. Умар масжид эшиги олдида Умайр ибн Ваҳбни қилич осиб олган ҳолда чўкка тушиб ўтирганини кўриб қолди-да: «Бу ит Аллоҳнинг душмани Умайр ибн Ваҳб-ку! Аллоҳга қасамки, у ёмон ниятда келган бўлса керак. Бизнинг ўртамизни буз­ган ва Бадр куни қавмга биз ҳақимизда хабар берган мана шу!%

11:53 / 29.01.2013
Аввалги мақола
Фидянинг миқдори
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...