7 рабиъул аввал 1446
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 7-куни

  • Ҳижрий 543-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 1148-йил 1-август) салбчиларнинг Дашақни босиб олиш учун амалга оширган иккинчи уруниши мусулмонларнинг мустаҳкам мудофааси эвазига бесамар кетди.
  • Ҳижрий 1425-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 2004-йил 26-аперл) Миср фиқҳ академияси аъзоси докор Муҳаммад Балтажий Ҳасан 66 ёшида вафот этди. У зот бир неча китоблар таълиф этган бўлиб, улардан машҳурлари “Аҳкомул-усра”, яъни “Оилага алоқадор ҳукмлар”, Маконатул-маръа фил-қуръан вас-сунна”, яъни “Аёл кишининг Қуръон ва суннатда тутган ўрни” китобидир.

Робиъул-аввал ойининг 7-куни

  • Ҳижрий 543-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 1148-йил 1-август) салбчиларнинг Дашақни босиб олиш учун амалга оширган иккинчи уруниши мусулмонларнинг мустаҳкам мудофааси эвазига бесамар кетди.
  • Ҳижрий 1425-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 2004-йил 26-аперл) Миср фиқҳ академияси аъзоси докор Муҳаммад Балтажий Ҳасан 66 ёшида вафот этди. У зот бир неча китоблар таълиф этган бўлиб, улардан машҳурлари “Аҳкомул-усра”, яъни “Оилага алоқадор ҳукмлар”, Маконатул-маръа фил-қуръан вас-сунна”, яъни “Аёл кишининг Қуръон ва суннатда тутган ўрни” китобидир.


Олиму талабаларни йиғлатган устоз Бутийга мактуб

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. «Аллоҳ йўлида қатл этилганларни ўликлар деманг, балки улар тириклардир. Лекин сизлар сезмайсизлар», деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Шаҳидларнинг бандаларнинг ҳақларидан бошқа барча гуноҳлари кечирилишини умматларига баён қилган Муҳаммад мустафога салавоту саломлар бўлсин. Ислом динини тарқатишда умрининг охирги дақиқаларигача жонбозлик кўрсатган аввалги ва кейинги уламоларга Аллоҳ таолонинг раҳматлари бўлсин. Аммо баъд:

«Ей, устоз Бутий ҳазратлари! Мен ҳали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб ёзмаганман. Билмадим, бу менинг нуқсоним бўлса керак ёки ҳали у Зотга тўлиқ эргаша олмаганим учун тушимда ҳам кўрмаганимданми, яна Аллоҳ билади. Лекин бир неча кундирки – ўша сизнинг шаҳид бўлганингизни дарсимизда бир устоз айтганларидан бери – қалбимдан сизга хушхабар берадиган маънода турли гаплар отилиб чиқаверди. У битта сизга эмас, балки ўзимга ҳам, қолаверса, сизга қалбида заррача муҳаббати бор кишиларга ҳам тасаллидир... Сиз Ўзбекистонни билармидингиз? Эҳ, ҳа-ҳа, эсладим, билардингиз. Мовароуннаҳрни билишингизда-ку шубҳам йўқ. Сиз мустақил Ўзбекистонни ҳам биласиз. Чунки мен сизнинг кўп олимлар қатори «Олтин силсила»нинг муқаддимасига ёзган тақризингизда юртимиз ҳақидаги гўзал фикрларингизни ўқиганман. Устоз Бутий ҳазратлари! Сизнинг бундай хотима топганингиздан кўнглингизда заррача ҳам хафалик пайдо бўлмасин. Биласизми, нега мен бундай деяпман? Чунки мен ҳадиси шарифларда Аллоҳ Ўзи яхши кўрган бандасини мўминларга ҳам яхши кўрсатиб қўйишини ва «важабат» ҳадисида Пайғамбар алайҳиссалом: «Ана бу ҳақда яхши гап гапирган кишингизга жаннат вожиб бўлди. Ахир сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз», деганларини ўқиганман. Биласизми, сиз ҳақингизда бизнинг юртимиздаги юз минглаб одамлар яхши гап у ёқда турсин, ҳақингизга дуои хайрлар қилишмоқда. Йўғ-е, дейсизми? Қасам ичиб айтаман, вафот этган кунингиз жума намозини олий маъҳадда ўқигандим, ўша жойда устоз ва талабалар қалбларидан йиғлаб дуолар қилишди, мен ҳам омийн дедим, устоз! Қарийб бир ҳафта бўлган бўлса, ҳали одамлар бир-бирига тасалли беришиб, ҳақингизга дуолар тингани йўқ. Ҳатто катта олимлар интернетда мухлисларингизга тасалли беришмоқда, устоз! Хушхабар! Сизнинг кўплаб китобларингиз араб тилини биладиган талабалар ўқиганидан ташқари оддий халқ учун ўзбек тилига ҳам таржималар қилинган. Ўқиган борки, албатта, сизга савоби бораверади, иншааллоҳ. Сизнинг жонингизга қасд қилганларга келсак, кўнглингиз оғримасин, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбанинг ёнида намоз ўқиётганларида бир урғочи туянинг ҳомилани ўраб турадиган шиллиқ пардасини муборак устларига ташлаб, то қизлари Фотима онамиз келиб олиб ташлагунича, у Зотнинг қийналишини кўриб роҳатланганларнинг давомчиларидир. Эсингиздами, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турганларидан кейин нима қилганлари? У Зот уларни номма-ном айтиб туриб:«Аллоҳим Абу Жаҳлни Ўзинга солдим» деганлар ва қолган олтитасини ҳам санаб чиққанлар. Бунга гувоҳ бўлиб турган Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам санаганларини Бадрдаги бир эски қудуққа ташланганларини кўрганман», деганлар. Мен буни ўша сиз тақриз ёзган «Олтин силсила»да ўқидим. Ҳа, айтганча, буни ўзингиз«Фиқҳус сийра» китобингизда ҳам келтиргансиз. Сиз ҳам ўша қотилларни Худога солинг. Агар улгурмай қолган бўлсангиз, мана, биз шогирдларингиз соламиз, устоз. Ҳафа бўлманг, улар ҳазрат Усмон ва Умар розияллоҳу анҳумолар ва бошқа буюк саҳобаларнинг жонларига ҳам қасд қилишдан тойишмаган, устоз. Аксинча, хурсанд бўлинг, сиз шаҳид бўлдингиз, иншааллоҳ. Сиз билан бирга қирқдан ортиқ одам ва унинг устига ёш набирангиз ҳам вафот этганини эшитгач, ишонинг, қалбан йиғламаган одам қолмади. Бундай ёвузликни қилганлар тарихда кўп бўлган ва алал оқибат ҳеч бири мақсадига ета олмаган, ета олмайди ҳам. Устоз, такрор айтаман, сизнинг мухлисларингиз, иншааллоҳ, устозимиз шаҳид бўлдилар, эрта қиёмат устозимизни шаҳидлар қаторида кўрамиз, деб ўзларини овутмоқдалар. Устоз, шаҳидларни ўлик дейишдан Роббимиз таоло қайтарган. Аллоҳ сизнинг қилган яхши амалларингизни ўзинингизга ҳамроҳ айласин. Дунёда юзма-юз кўришмаган бўлсак-да, сиз устозларимизнинг устозидирсиз. Ахир Увайс Қараний ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмай туриб ҳам ҳавас қиладиган даражага етган-ку! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига ҳирқаларини васият қилиб, унга етказишларини буюрганлар. Энг асосийси, бу дунёдан кетарда гўзал хотима топишни Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларга насиб айласин. Аллоҳ таоло машҳур саркарда Салоҳиддин Айюбий раҳматуллоҳи алайҳнинг ёнларидан олган жойингизни муборак айласин. Ҳа, устоз, сизни ҳамма дуо қилмоқда, Аллоҳ сизни қабр азобидан сақласин. Хайр устоз, яхши дам олинг... Хўп-хўп устоз, энди йиғламайман, мана кўз ёшларимни артиб оламан ҳозир... Эй Роббим, бу зотнинг ўрнини тўлдиргин... Ортларида қолганларга сабри жамил бергин ва сабрларига кўплаб ажрлар бергин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Сизни Аллоҳ учун яхши кўрувчи шогирдингиз

«Муҳтожу ила роҳматиллаҳ».

 
23:29 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
«Rasulullohning ﷺ dushmanlar bilan muomalalari» | Abdulhamid Juman domla
Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, «Dorulomon» jomeʼ masjidi imom-xatibi Abdulhamid Juman domla Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldiri...
00:07 / 14-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Muhammadiya tongining otishi» | Hasan domla Qodirov
Toshkent shahar, Olmazor tumani, «Siroj Solih» jomeʼ masjidi imom-xatibi Hasan domla Qodirov Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz...
22:17 / 06-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Siyratda rabi'ul avval oyi» | Ustoz Abdul Azim Ziyouddin
Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti «Hadis va islom tarixi fanlari» kafedrasi katta o‘qituvchisi, siyrat fani ustozi Abdul Azim Ziyouddin Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Tak...
02:04 / 31-январь Батафсил...
Мақолалар
«Rasululloh—goʻzal xulq sohibi» | Hasanxon Yahyo Abdulmajid
Qur'oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz mumkin. InshaAlloh ko'rib chiqib javob beramiz. Mun...
21:02 / 25-январь Батафсил...