Ибн Ҳишом: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ғазотлари мобайнида Бани Қайнуқоъ воқеаси ҳам бўлган. Бани Қайнуқоъ ҳақидаги хабарларда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни Бани Қайнуқоъ бозорида тўплаб, дедилар: «Эй яҳудийлар жамоаси, Аллоҳнинг Қурайшга туширган интиқоми сизнинг ҳам бошингизга келишидан эҳтиёт бўлинг ва Исломга киринг! Зеро сиз менинг Пайғамбар эканимни биласиз. Буни ўзингизнинг китобингизда ва Аллоҳнинг сизга берган ваъдасида топа оласиз». Улар: «Эй Муҳаммад, сен бизни қавмингга ўхшатяпсанми?! Уруш нималигини билмайдиган қавмга рўбарў бўлиб, уларни мағлуб этганинг сени мағрур этмасин! Аллоҳга қасамки, агар биз урушсак, қандай эканимизни, албатта, билиб оласан!» – дейишди.
Ибн Исҳоқ: менга Зайд ибн Собит оиласининг озод қилган қули Саъид ибн Жубайрдан ёки Икримадан, у эса ибн Аббосдан ривоят қилиб хабар беришича, ушбу оятлар шулар ҳақида нозил бўлган: «Кофир бўлганларга айтинг: «Сизлар, албатта, (бу дунёда) мағлуб бўлурсиз ва (охиратда) жаҳаннамга жам қилинурсиз. Нақадар ёмон жой у!», «Сизлар учун (эй Макка мушриклари!) икки тўқнашган гуруҳ воқеасида ибрат бор. Қайсики, улардан бири Аллоҳ йўлида жанг қилувчи, иккинчиси эса кофир эди. Уларнинг (мушрикларнинг) кўзига улар (мусулмонлар) икки баробар кўп бўлиб кўринди. Аллоҳ хоҳлаган кишиларни Ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлагай. Албатта, бунда кўзли (доно) кишилар учун ибрат бордир»[1].
Ибн Исҳоқ: Осим ибн Умар ибн Қатода менга айтиб бердики, Бани Қайнуқоъ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тузилган ўртадаги битимни бузган, Бадр ва Уҳуд жанглари орасида мусулмонларга уруш қилган биринчи яҳудий қабиласи бўлган.
Ибн Ҳишом: Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн ал-Мисвар ибн Махрама Абу Авннинг сўзини келтириб, дейди: «Бани Қайнуқоъ иши шундай бошланди: араблардан бўлган бир аёл ўз нарсасини Бани Қайнуқоъ бозорига олиб келиб, у ерда заргар дўконининг олдид асотиб ўтиради. Улар аёлнинг юзини очмоқчи бўлишганида, у бош тортади. Шунда заргар, аёлга билдирмасдан, кўйлагининг бир тарафини унинг орқасига боғлаб қўяди. Аёл ўрнидан турганида аврати очилиб қолади. Яҳудийлар унинг устидан кулишади, аёл эса қичқира бошлайди. Шунда мусулмонлардан бир киши заргарга ташланиб, уни ўлдириб қўяди. Заргар яҳудий эди. Яҳудийлар ҳам мусулмонга ташланишиб, уни ўлдиришади. Мусулмоннинг яқинлари бошқа мусулмонларни ёрдамга чақиради. Мусулмонлар ғазабга миниб, улар билан яҳудийлар ўртасига адоват пайдо бўлади.
Ибн Исҳоқ: Осим ибн Умар ибн Қатода менга айтиб берди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларни то ҳукмларига таслим бўлгунларича қамал қилдилар. Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яҳудийлар устидан зафар ато этган пайтда Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул у Зотга мурожаат қилиб: «Эй Муҳаммад, менинг ҳимоям остидагиларга яхшилик қилинг!» – деди. (Бани Қайнуқоъ Хазражнинг иттифоқдоши эди) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавоб бермадилар. У яна: «Эй Муҳаммад, меОли Имрон: 12-13нинг ҳимоям остидагиларга яхшилик қилсангиз!», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юз ўгирдилар. Шунда ибн Салул Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам совутлари ёқасига қўлини киргизиб олди.
Ибн Ҳишом: у совут «Зот ал-фудул», деб аталарди.
Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Ммени қўйиб юбор!», – деб қаттиқ аччиқландилар, бу ҳатто у Зотнинг юзларидаги ўзгаришда ҳам кўринди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳолингга вой бўлгур, қўйиб юбор», – дедилар. У эса: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, то менинг ҳимоям остида бўлган тўрт юзта совутсиз ва уч юзта совутли кишиларга яхшилик қилмагунингизча қўйиб юбормайман. Улар мени қизилдан ҳам, қорадан ҳам ҳимоя қилишган, сиз уларни бир кунда йўқ қилиб юбормоқчисиз. Аллоҳга қасамки, мен бошимга балолар келишидан қўрқаман», – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар сеники», – дедилар.
Ибн Ҳишом: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларни қамал қилганларида Мадинага Башир ибн Абдул Мунзирни волий этиб қолдирдилар. Яҳудийлар қамали ўн беш кун давом этган.
Ибн Исҳоқ: менга Абу Исҳоқ ибн Ясор Убода ибн ал-Валид ибн Убода ибн ас-Сомитдан сўзлаб, деди: «Бани Қайнуқоъ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан урушга киришганда Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ташаббус кўрсатиб, уларни ҳимоя қила бошлади. Ўшанда Бани Авф қабиласидан бўлган Убода ибн ас-Сомит Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келди. У Абдуллоҳ ибн Убай каби яҳудийлар билан иттифоқдош эди. У яҳудийлардан юз ўгириб, Аллоҳ ва унинг Расули фойдасига яҳудийлар билан тузилган иттифоқдан воз кечиб: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, мен Аллоҳ ва Унинг Расулини дўст тутаман ва бу кофирлар билан тузилган битимдан ҳамда уларни дўст тутишдан воз кечаман!» – деди. Убоданинг айтишича, у билан Абдуллоҳ ибн Убай хусусида Моида сурасидаги ушбу қисса нозил бўлган: «Эй иймoн кeлтиргaнлaр! Яҳудийлaр вa нaсрoнийлaр билaн дўст тутинмaнгиз! (Улaрнинг) бaъзилaри бaъзилaри билaн дўстдирлaр. Сизлaрдaн кимки улaр билaн дўст тутинсa, у, aлбaттa, улaрдaн (бўлиб қoлур). Aлбaттa, Aллoҳ зoлимлaр қaвмини ҳидoят қилмaгaй. Диллaридa «кaсaллик» бoр кимсaлaр: «Бизгa бирoр oфaт етиб қoлишидaн қўрқaмиз», − дeб, улaр тoмoн интилaётгaнини кўрaсиз. Axир Aллoҳ (мусулмoнлaргa) ғaлaбa aтo этиб ёки ўз ҳузуридaн бирoр буйруқ бeриб қoлсa, ичлaридa сир тутгaн нaрсaлaригa пушaймoн бўлувчилaргa aйлaниб қoлишлaри мумкин-ку! (Aнa ўшaндa) иймoн кeлтиргaнлaр: «Зўр бeриб, сизлaр билaн биргaмиз, дeб қaсaм ичгaнлaр aнa шулaрми?» − дeгaйлaр. Улaрнинг (сaвoбли) ишлaри елгa кeтди, нaтижaдa зиён кўрувчилaргa aйлaниб қoлдилaр. Дaрвoқe, сизлaрнинг дўстингиз фaқaт Aллoҳ, унинг Рaсули вa иймoн кeлтиргaнлaр ҳaмдa нaмoз ўқийдигaн вa рукуъ қилгaн ҳoллaридa ҳaм зaкoт (садақа) бeрувчилaрдир. «Кимки Aллoҳни, Рaсулни вa иймoн кeлтиргaнлaрни дўст тутсa, aлбaттa, Aллoҳнинг (бу) ҳизби чинaкaм ғoлиблaрдир»[2].