21 жумадул аввал 1446
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ваалламнинг тушлари ва одамлар билан маслаҳат қилишлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонлар қурайшликларнинг ке­либ тушганликларини эшитганларида, у Зот мусулмонларга шун­дай дедилар: «Аллоҳга қасамки, мен яхши туш кўрдим. Тушимда қурбонликка сўйиладиган бир сигир, қиличимнинг тиғида бир кем­тик, яна мустаҳкам совут кияётганимни кўрдим, уни Мадина деб таъ­вил қилдим».

Ибн Ҳишом: менга илм аҳлидан бўлган баъзи кишилар айтиб бе­ришди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сўйилаётган сигирни кўрдим. Си­гирлар менинг саҳобаларим орасидан ўлдириладиган кишилардир, қиличимнинг тиғида кўрган кемтик эса менинг аҳли байтимдан ўлдириладиган бир кишидир», – деганлар.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар душманни ўз жойида қолдириб, Мадинада қолишни хоҳласангиз, шундай қиламиз. Агар душман жойида қолса, энг ёмон жойда қолган бўлади, агар усти­мизга Мадинага бостириб кирадиган бўлса, биз улар билан Мади­нанинг ичида жанг қиламиз», – дедилар. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Са­лулнинг фикри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фикрлари билан бир хил эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадан ташқарига чиқишни истамаган эдилар. Шунда Бадр жангида қатнаша олмаган, Уҳуд куни Аллоҳ тарафидан шаҳидлик мақоми ато этилган мукаррам мусулмонлардан бир гуруҳ кишилар: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Бизни душманимиз қаршисига олиб чиқинг! Улар бизни қўрқоқ ва заиф, деб ўйламасинлар», – дейишди. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул: «Ё Расулуллоҳ, Мадинада қолинг. Уларга қарши чиқманг, Аллоҳга қасамки, биз Мадинадан бирор-бир душманимизнинг қаршисига чиққанимизда, албатта, зарар кўрганмиз, душман бизнинг олдимизга бостириб кирганда эса албатта, уларга за­рар етказганмиз. Ё Расулуллоҳ, уларни шундай қолдиринг. Агар жой­ларида қолсалар, энг ёмон жойда қолган бўладилар, агар бизга бости­риб кирадиган бўлсалар, кишилар уларга қарши жанг қиладилар, аёл­лар ва ёш болалар уларнинг бошларига юқоридан тош ёғдирадилар. Агар ортларига қайтсалар, қандай келган бўлсалар, шундай зиёнкор ҳолларида қайтадилар», – деди.

Душман билан юзма-юз бўлишни истаган кишилар ўз фикрлари­ни маъқуллаб туриб олишди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кириб, со­вутларини кийдилар. Бу иш жума намозини адо қилганларидан кейин бўлди. Ўша куни Бани Нажжор уруғидан бўлган ансорийлардан бири Молик ибн Амр исмли киши вафот этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг жанозасини ўқидилар, сўнг саҳобаларининг олдига чиқдилар. Одам­лар қилган ишларидан афсусланишиб: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мажбур қилдик, бундай қилмасак бўларди», – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдига чиққанларида: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, биз Сизни мажбур қилдик, бундай қилмаслигимиз керак эди. Агар иста­сангиз, шу ерда қолинг, Сизга Аллоҳнинг саловоти бўлсин!» – деди­лар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир Пайғамбар совутини кийса, жанг қилмагунча уни ечиши мумкин эмас», – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан минг киши билан йўлга чиқдилар.

Ибн Ҳишом: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Умму Мактумни Мадинада одамларга намозда имомлик қилиб туришга тайинладилар.

09:00 / 28.03.2013
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...