Робиъул-аввал ойининг 2-куни
Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.

Ибн Ҳишом: ўша куни Бани Ҳориса уруғидан бўлган ўн беш ёшли Самура ибн Жундуб ал-Фазорий ва Рофиъ ибн Хадижларга жангга киришга рухсат бердилар. Аввал уларга рухсат бермаган эдилар. Уларни қайтариб юбормоқчи бўлганларида: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Рофиъ мерган», – деб айтишди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга рухсат бердилар. Рофиъга жангда қатнашишга рухсат берганларида: «Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Самура Рофиъни қурашда йиқитади», – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳам жанг қилишга рухсат бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усома ибн Зайд, Абдуллоҳ ибн Умар ибн ал-Хаттоб, Бани Молик ибн ан-Нажжор уруғидан бўлган Зайд ибн Собит, Бани Ҳориса уруғидан бўлган Бароъ ибн Озиб, Бани Молик ибн ан-Нажжор уруғидан бўлган Амр ибн Ҳазм, Бани Ҳориса уруғидан бўлган Усайд ибн Зуҳайрларни қайтардилар. Хандақ жангида ўн беш ёшга тўлганлари сабабли уларга жанг қилишга рухсат берганлар.
Ибн Исҳоқ: Қурайш ҳам жангга тайёргарлик кўрди. Улар уч минг киши бўлиб, икки юзта отлари бор эди. отлиқларни керак бўлганда фойдаланиш учун четга олиб қўйишган эди. отлиқларнинг ўнг томонига Холид ибн ал-Валидни, чап томонига Икрима ибн Абу Жаҳлни қўйишди.