20 шаввол 1446
Абу Суфён ва Ҳинднинг Қурайшни урушга тарғиб қилишлари
 

Ибн Исҳоқ: Абу Суфён Бани Абдуддор уруғидан бўлган туғдорларни урушга тарғиб қилиб: «Эй Бани Абдуддор, Бадр куни бизнинг байроғимизни сиз тутган эдингиз ва бизга қандай зарар етга­нини биласиз. Одамларга зарар байроқлари томонидан келади. Агар байроқ йўқ бўлса, улар ҳам йўқ бўладилар. Сиз байроғимизни ҳимоя қиласиз ёки биз сизни бундай масъулиятдан озод қиламиз!» – деди. Улар Абу Суфёнга ташланишди ва дўқ-пўписа қилиб: «Биз сенга байроғимизни бериб қўяйликми?! Эртага душман билан рўбарў кел­ганимизда қўлимиздан нима келишини кўрасан!» – дейишди. Абу Су­фён айнан шуни хоҳлаган эди.

Одамлар тўқнашиб, бир-бирларига яқинлашганида, Ҳинд бинт Утба бирга келган аёллар билан одамларнинг орқаларида туриб, доира чалиб, уларни жангга тарғиб қилишди. Ҳинд шундай шеър ўқиди:

Эй Абдуддор ўғиллари!

Эй орқа тараф ҳимоячилари!

Ўткир қиличлар ила уринг!

Яна бошқа шеъри:

Олға борсангиз агар, қучоқлаймиз,

Ёстиқларни тўшаймиз!

Чекинсангиз ортга агар, айриламиз,

Севмаганнинг фироқидек!

Ибн Ҳишом: Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг шио­ри «Эй Аллоҳ, уларни ўлдир! Уларни ўлдир!» сўзи бўлган.

Ибн Исҳоқ: Одамлар жанг қила бошладилар. Уруш ниҳоятда қизиди. Абу Дужона шиддатли жанг қилиб, душман сафларининг ичига кириб кетди.

Ибн Ҳишом: Менга илм аҳлидан бўлган бир қанча кишининг ай­тиб беришича, Зубайр ибн ал-Аввом деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилични сўрадим, у Зот менга бермай Абу Дужонага берганла­рида, ўзимга-ўзим: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммалари Софиянинг ўғли бўлсам, Қурайшдан бўлсам, у Зотнинг олдига Абу Ду­жонадан олдин келиб сўраган бўлсам, қилични менга бермай унга бердилар. Аллоҳга қасамки, Абу Дужона нима қила олишини ҳали кўраман!» – дедим ва унга эргашдим. Абу Дужона ўзининг қизил боғичини чиқариб, бошига ўраб олди. Ансорлар: «Абу Дужона ўлим боғичини чиқарди», – дейишди. Ансорлар Абу Дужона боғични бо­шига ўраганида шундай дер эдилар. Абу Дужона жангга кираркан, шундай шеър ўқиди:

Аҳдлашди дўстим мен-ла,

Тоғ этаги, хурмо ёнида.

Тушмасимга ҳеч бир замон кишанларга,

Аллоҳ ва Расулининг қиличи ила,

Урушдан асло тўхтамасликка.

Абу дужона кимга дуч келса, албатта, уни ўлдирар эди. Муш­риклар ичида бир киши ичимиздаги бирор жароҳатланган киши­ни кўрса, ўлдирарди. Абу Дужона билан ўша мушрик бир-бирига яқинлаша бошлади. Мен Аллоҳга дуо қилиб, уларни бир-бирига рўбарў қилишини сўрадим. Улар тўқнашиб, бир-бирига зарба бериш­ди. мушрик Абу Дужонага зарба берганида, у ўзини қалқони билан ҳимоя қилди. Мушрикнинг қиличи қалқонга ботиб қолди. Абу Ду­жона зарба бериб, уни ўлдирди. Сўнг Абу Дужона ўз қиличини Ҳинд бинт Утбанинг бўйнига олиб бориб, қайтариб олганини кўрдим. Мен: «Аллоҳ ва унинг Расули билувчироқдир», – дедим.

Ибн Исҳоқ: Абу Дужона Симок ибн Хараша шундай деганди: «Мен одамларни жангга қаттиқ ташвиқ қилаётган бир инсонни кўрдим ва унга яқинлашдим. Унга зарба бериш учун қиличимни кўтарганимда, дод-фарёд солди, қарасам, аёл киши экан. Шунда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиличларининг ҳурматини жойига қўйдим ва у билан аёл ки­шига зарба бермадим».

 
09:17 / 28.03.2013
Аввалги мақола
Абу Омир ал-Фосиқ
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...