Робиъул-аввал ойининг 4-куни
Ҳижрий 886-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1481-йил 3-май) Усмонлилар империяси султонларининг 8-вакили султон Муҳаммад Фотиҳ вафот этди.Ҳижрий 1005-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1596-йил 26-октябр) Усмонлилар қўшини “Ҳажуфа” жангида олмон қўшини устидан ғалаба қозонди. Бу жангда олмонлардан 70 минг жангчи қурбон бўлди.
Ҳижрий 1402-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1981-йил 31-декабр) Ливия ва Саудия давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар қайта тикланди.

Ибн Исҳоқ: Сўнг Аллоҳ мусулмонларга ёрдамини туширди ва ўз ваъдасини бажарди. Мусулмонлар қиличлари билан мушрикларни ўлдира бошладилар ва уларнинг қўшинини парчалаб юбордилар. Мушрикларнинг мағлубиятида шубҳа йўқ эди.
Ибн Исҳоқ: Менга Яҳё ибн Аббод ибн Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр отаси Аббоддан, у Абдуллоҳ ибн аз-Зубайрдан, у Зубайрдан сўзлаб, деди: «Аллоҳга қасамки, мен Ҳинд бинт Утба ва унинг дугоналари этакларини кўтариб олиб, қочиб кетаётганларида Ҳинднинг оёғидаги тақинчоқларни кўрганман. Уларни асирга туширишимизга оз қолганди.Биз қавмни қароргоҳдан узоқлаштириб турганимизда, бирдан ўқчилар орқа томонимизни отлиқларга бўшатиб қароргоҳга ёпирилишди. Отлиқлар орқа тарафимиздан ҳужум қилди. Шунда кимдир: «Билиб олинг! Муҳаммад ўлдирилди!» – деб қичқирди. Биз душманнинг барча туғдорларини қатл этиб, унга ҳеч ким яқин кела олмаётган бир пайтда ортга чекиндик. Душман эса бизга бостириб келарди.
Ибн Ҳишом: Ҳалиги қичқирган шайтон эди.