15 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 15-куни

  • Ҳижрий 322-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 934-йил 5-март) Фотимийлар давлати муассиси ва Мағриб араб давлатининг биринчи халифаси Убайдуллоҳ Маҳдий вафот этди.
  • Ҳижрий 329-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 940-йил 8-декабр) Аббосийларнинг 20-халифаси Розий Биллаҳ Аббосий вафот этди. У Аббосийлар давлати тахтига 25 ёшида ўтириб, 7 йил ҳукмронлик қилди.
  • Ҳижрий 773-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 1371-йил 26-сентябр) Усмонлилар қўшини “Гирмен” жангида балгар ва римликлар устидан ғалаба қозонди. Бу жангда Усмонлилар қўшини Андриатика денгиз соҳлига қадар ҳудудни эгаллади.
  • Ҳижрий 1143-йил 15-робиъул-аввал куни (милодий 1730-йил 28-сентябр) Султон Маҳмуд I ибн Мустафо II Усмонлилар халифалиги тахтига ўтирди. У Усмонлилар халифаларининг 24-вакили ҳисобланади.


Қурайш жамоасининг Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламға мухолафатлари ва анинг сабаблари

Қурайш жамоасиға ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваъзу насиҳатлари панд келмади. Анинг бир мунча сабаблари бор эди:

1. Қурайш жамоаси ўзин араб қабилаларин ҳаммаларидин ортуқ билган мағрур бир жамоа эрди, нубувват маъносин тушуна олмади, гумонларида бир инсоннинг Худо тарафидин Набий бўлуб келиши, одамларға раҳбар бўлуши номаъқул бир нарса деб билур эрдилар.

2. Алар жазо ва сазоға билкул мункир эрдилар, ўлгандин кейин тирилмак ва Худо ҳузурида ҳисоб бермак деган нарсани масхара билушур эрдилар.

3. Алар насаб шарофатиға берилган ва ўзларин бошқаларға баробар бўлушларин суймаган қавм эрдилар, Исломдаги мусовотға мухолиф эрдилар.

4. Алар аксарлари бани Ҳошим қабиласиға мухолиф бўлғон жиҳатдин булардин чиқғон бир кишининг ҳукми ила юрмак аларға ор маълум бўлур эрди.

5. Алар бутпарастлик мазҳабига ниҳоятда кўнгил берган жамоа эрдилар, мундин бошқа йўл ҳаммаси хато деб билур эрдилар.

6. Алар аксарлари зиноға, қиморға, босмачиликға, одам ўлдурушға, бекорчиликға, беқонун юрушға, озод турушға ва ададсиз хотунларни сақлашға одат қилуб қолғон тоифа эрдилар. Ислом дини бу нарсаларға мухолиф бўлғонлигидин ани хоҳламас эрдилар.

Юқоридаги сабабларға биноан Қурайш жамоаси Ислом диниға ниҳоятда душман бўлдилар ва бу динни ному нишонларин дунёға қўймаслик учун ўзаро кўб мустаҳкам муоҳадалар қилдилар.

Ҳаммадин аввал Ислом хилофиға кўрган тадбирлари шул бўлдики, мусулмон бўлғон одамларға ҳар қисм озор берсунлар, токи ани кўруб Исломға кирганлар андин чиқсунлар ва кирмакчи бўлганлар кирмасунлар, лекин нодонлар билмадиларки, Худо ёндурган чироғ бошқанинг ҳаракати ила ўчмас.

 
19:36 / 30.03.2012
Аввалги мақола
Ибн Ҳишом
Кейинги мақола
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...