20 жумадис сони 1446
Ибн Ҳишом
  «Ас-сийратун набавия» асари муаллифи Абу Муҳаммад Абдулмалик ибн Ҳишом ибн Айюб Ҳимярий Маъофирий Басрада таваллуд топган. Кўплаб манбаларда Ҳимяр қабиласининг Маъофир уруғига мансуб экани қайд этилган. Ибн Ҳишом илмни Басрада олади. Кейин Мисрга бориб вафот этгунига қадар Фустот шаҳрида яшаган. Зиёд ибн Абдуллоҳ Баккоийдан таълим олиб, ундан Ибн Исҳоқнинг «Ал-мағозий» асарини ривоят қилади. У тарих ҳамда қадимги араб халқларининг шеърияти, насаб ва луғат олими сифатида шуҳрат топган. Мисрда имом Шофеъий билан илмий суҳбатлар қилган ҳамда тил, шеър ва насаб илми борасида чуқур билимга эга эканини билиб, уни доим мақтов билан ёдга олган. Ўз навбатида Имом Шофеъий ҳам Ибн Ҳишомнинг етук олим эканлигини эътироф этган. Китоблари: Олимнинг китоблари кўп бўлиб, улардан сийратга оиди «Ас-сийратун набавия» китобидир. Ушбу китоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига доир ҳозирги давримизгача етиб келган энг қадимги китобдир. У Ибн Исҳоқнинг «Ал-мағозий» асарининг тартибга келтирилган шаклидир. Асар форс, турк, урду, немис, рус тилларига таржима қилинган. Шунингдек, ушбу асар охирги йилларда бир гуруҳ таржимонлар томонидан ўзбек тилига ҳам таржима қилиниб, кенг жамоатчиликка тақдим этилди. Ибн Ҳишом ҳижрий 213 (мелодий 828) йили Мисрнинг Фустот шаҳрида вафот этган.  
02:13 / 30.03.2012
Кейинги мақола
Уламолар
Абу Зарр ҒИФОРИЙ
Маккадан Шомга кетадиган карвонлар ўтадиган Виддан номли водийда саҳровий Ғифор қабиласи истиқомат қилар эди. Агар ўтган карвонлардан қоладиган баъзи нарсаларни ҳисобга олмаса, Ғифорликларнинг даромад...
19:53 / 26.06.2020 Батафсил...
Уламолар
Мусанниф уламолар (ҳижрий 5-аср)
Мусанниф уламолар (ҳижрий 5-аср)   исм-шарифлари вафот этган йил тартиби бўйича ҳижрий милодий туғ. ваф. туғ. ваф. 1....
22:41 / 26.06.2020 Батафсил...
Уламолар
Абу Ҳафс Ибн Мулаққин
(«Ғоятус сул фи хасоисир Расул» асари муаллифи) Ҳадис ва фиқҳ илмининг билимдони Аллома Ибн Мулаққин номи билан танилган Абу Ҳафс Сирожиддин Умар ибн Али ибн Аҳмад Ансорий ҳижрий 723 (мил. 1323) йили...
19:53 / 26.06.2020 Батафсил...
Уламолар
Ҳофиз Димётий
(«Ал-мухтасар фи сийрати Саййидил башар» асари муаллифи) Абу Муҳаммад Шарафуддин Абдул Мўъмин ибн Халаф ибн Абул Ҳасан Димётий ҳижрий 613 (мил. 1217) йили таваллуд топган. Мисрнинг Димёт шаҳрида ўсиб...
19:55 / 26.06.2020 Батафсил...