23 жумадул аввал 1446
Уҳудда ўлдирилган мушриклар

Ибн Исҳоқ: Уҳуд куни мушриклардан Қурайшнинг Бану Абдуд­дор ибн Қусай уруғидан ўлдирилганлар:

Туғдорлардан: Талҳа ибн Абу Талҳа. Унинг тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Абдулуззо ибн Усмон ибн Абдуддордир. Уни Алий ибн Абу То­либ ўлдирган.

Абу Саъда ибн Абу Талҳа. Уни Саъд ибн Абу Ваққос ўлдирган.

Усмон ибн Абу Талҳа. Уни ҳҲмза ибн Абдулмутталиб ўлдирган.

Мусофиъ ибн Талҳа ва Жулос ибн Талҳа. Уларни Осим ибн Собит ибн Абу-л-Ақлаҳ ўлдирган.

Килоб ибн Талҳа ва Ҳорис ибн Талҳа. Уларни Бану Зафр иттифоқдоши Қузмон ўлдирган.

Ибн Ҳишом: Бир ривоятда Килобни Абдураҳмон ибн Авф ўлдирган, дейилади.

Ибн Исҳоқ: Артаъа ибн Абду Шураҳбийл ибн Ҳишом ибн Абду­маноф ибн Абдуддор. Уни Ҳамза ибн Абдулмутталиб ўлдирган.

Абу Зайд ибн Умайр ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Абдуддор ва унинг қули Ваҳший. Уларни Қузмон ўлдирган.

Ал-Қосит ибн Шурайҳ ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Абдуд­дор. Уни Қузмон ўлдирган. Ҳаммаси бўлиб ўн бир киши.

Бану Асад ибн Абдулуззо ибн Қусай уруғидан бир киши: Абдуллоҳ ибн Ҳумайд ибн Зуҳайр ибн Ҳорис ибн Асад. Уни Алий ибн Абу То­либ ўлдирган.

Бану Зуҳра ибн Килоб уруғидан икки киши: Абу-л-Ҳакам ибн ал-Ахнас ибн Шарийқ ибн Амр ибн Ваҳб ас-Сақафий. Уни Алий ибн Абу Толиб ўлдирган. Сибоъ ибн Абдулуззо Амр ибн Надла ибн Ғушбон ибн Сулайм ибн Милкон ибн Афсо. Сибоъ Бану Зуҳранинг Хузоъа қабиласидан иттифоқдоши бўлган. Уни Ҳамза ибн Абдулмутталиб ўлдирган.

Бану Махзум ибн Яқаза уруғидан тўрт нафар: Ҳишом ибн Умаййа ибн ал-Муғийра. Уни Кузмон ўлдирган.

Валид ибн ал-Ос ибн Ҳишом ибн ал-Муғийра. Уни Қузмон ўлдирган.

Абу Умаййа ибн Абу Ҳузайфа ибн ал-Муғийра. Уни Алий ибн Абу Толиб ўлдирган.

Холид ибн ал-Аълам. Уни Қузмон ўлдирган.

Бану Жумаҳ ибн Амр уруғидан икки киши: Абу Азза Амр ибн Абдуллоҳ ибн Умайр ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ. Уни Расулуллоҳ (с.а.в.) ўлдирганлар.

Убай ибн Халаф ибн Ваҳб ибн Ҳузофа ибн Жумаҳ. Уни Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз қўллари билан ўлдирганлар.

Бану Омир ибн Луъай уруғидан икки нафар: Убайда ибн Жобир ва Шайба ибн Молик ибн ал-Мударриб. Уларни Қузмон ўлдирган.

Ибн Ҳишом: Убайда ибн Жобирни Абдуллоҳ ибн Масъуд ўлдирган.

Ибн Исҳоқ: Уҳуд куни Аллоҳ таборака ва таоло ўлдирган барча мушрикларнинг сони йигирма тўрттадир.

03:28 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...