Ибн Исҳоқ: Менга Зайд ибн Собит оиласининг озод қилган қули ибн Аббоснинг мавлоси Икримадан ёки Саид ибн Жубайрдан ёки ибн Аббосдан ривоят қилиб айтдики: «Марсад ва Осимлар ичида бўлган гуруҳ ар-Ражиъ деган жойда хиёнатга учраганда, мунофиқлар: «Анави алданиб ҳалок бўлганларнинг ҳолига вой! На ўз оилаларининг олдида қолишди ва на дўстларининг элчилигини амалга оширишди!» – дейишди. Шунда Аллоҳ таоло мунофиқларнинг гаплари ва ўша гуруҳга етган яхшилик хусусида оят нозил қилиб, деди: «Oдaмлaр oрaсидa шундaй кимсaлaр бoрки, дунё ҳaёти тўғрисидaги гaпи сизгa қизиқaрли бўлaди». Чунки у сизга тилида мусулмонлигини изҳор қилади. «Дилидaги «Иймoни»гa Aллoҳни гувoҳ қилaди, вaҳoлaнки,» у тилида айтаётганига терсдир «ўзи (Ислoмгa) душмaнлaрнинг aшaддийсидир»[1].
Ибн Исҳоқ: Аллоҳ таоло: «(Oлдингиздaн) кeтгaнидa Ердa фитнa-фaсoд, экин вa нaслни ҳaлoк қилиш ишлaри билaн юрaди. Aллoҳ эсa фaсoдни (бузғунчиликни) ёқтирмaйди. Унгa «Aллoҳдaн қўрққин» – дейилсa, ғурури уни гунoҳ ишлaргa ундaйди. Унгa фaқaт жaҳaннaм бaс кeлур. Нaқaдaр мудҳиш жoй у! Oдaмлaр oрaсидa Aллoҳнинг рoзилигини истaб, жoнини бeрaдигaни ҳaм бoр. Aллoҳ бaндaлaргa мeҳрибoндир»[2].
Ибн исҳоқ: Бу хусусда айтилган шеърлар ичида Ҳубайбни осмоқчи бўлишганида, у айтган шеър ҳам бор.
Ибн ҳишом: Баъзи аҳли илм кишилар ушбу шеърни Ҳубайб айтганини инкор қилишади.
Атрофимда кишилар ҳар тарафдан тўпланди.
Бир-бирларин гижгижлашиб ҳар қаёқдан келишди.
Уларнинг ҳар бири адоват изҳор этди,
Қўлларим боғлиқ экан, мендан нафрат қилишди.
Аёлларин, болаларин бир ерга жам қилишиб,
Мени баланд дархтга осмоқ учун келтиришди.
Аллоҳгадир шикоятим, ғариблигим, ғамгинлигим!
Ўлимимни кўриш учун, кўринг халқнинг қизиқишин!
Исталгани қилинсин учун сабр берди Арш Соҳиби,
Пора қилдилар этим, кетди менинг умидим.
Бу иш Аллоҳ йўлидадир, У Зот агар истаса,
Муборак қилур, албат, пораланган аъзоларни ҳам.
Таклиф қилишди менга ўлим олдида куфрни,
Йиғлади икки кўзим кўз ёшларин тўкмасдан.
Ўлимдан мен қўрқмайман, зеро фонийман.
Валекин қўрқяапман олов иссиғидан.
Мусулмон бўлиб ўлсам, фарқи йўқ менинг учун,
Аллоҳ йўлида ўлимим қаерларда келиши.
Ялинмайман душманга, кўрсатмайман қўрқувни,
Зеро айни вақтда қайтяпман Аллоҳга!
Ҳассон ибн Собит Ҳубайбга марсия ёзган:
Кўзларингга не бўлди ёши тўхтамас,
Сизмоқда кўкракка мисоли марварид,
Хубайбга йиғламоқда кўзлар, йигитлар йигити,
Дуч келганда довюрак, тадбирлидир, билурлар.
Боргин Хубайб, Аллоҳ сени яхшилик-ла мукофотласин!
Абадий жаннат, дўстлар ичра, ҳурлар ёнида.
Нима деяпсиз, гар Пайғамбар сизларга деса,
Итоаткор фаришталар уфқда экан.
Нега Аллоҳ шаҳидин ўлдирдингиз, бир киши учунми?
Ки золим у, ўлкалар ва ўртоқлар ичра фасод тарқатган.
Ҳассон ибн Собит Ҳубайбга айтган яна бир марсиясида деди:
Эй кўз, тўк кўз ёшинг саховат-ла,
Йиғла Ҳубайбга йигитларга қўшиб, қайтмайди энди у.
Мавқейи ансорлар ичра бўлган, лочин эди,
Туғилишдан олийжаноб, покиза, аралаш эмас.
Тўлқинланди кўзим, ёшининг нуқсонига қарамай,
Ёғоч ходасига кўтарилди дейилганда.
Эй эрта тонгда мақсади сари йўлга тушган чавандоз!
Етказиб қўй ўзинг билан ёлғони йўқ азоб ваъдасин,
Бани Куҳайбагаки, уруш ўзининг тахир сутин соғувчига отди.
Урушда Бани Нажжор шерлари бор, улар олдида,
Улкан қўшин ичида учли юздузлар.
Ибн Ҳишом: Шеър илмини биладиган баъзи кишилар мазкур икки шеърни Ҳассон айтганини инкор қилишади.