Робиъул-аввал ойининг 3-куни
Ҳижрий 1139-йил 3-робиъул-аввал куни (милодий 1779-йил 21-март) Усмонлилар империяси “Курижон” жангида эронликлар устидан ғалаба қозонганидан сўнг “Ҳамадон” шаҳрини қайтриб олди. Бу жангда эронликлардан 40минг жангчи қатнашди.
Ибн Исҳоқ: Ҳубайбни қатл этишда қатнашган қурайшликлар шулардир: Икрима ибн Абу Жаҳл, Саид ибн Абдуллоҳ ибн Абу Қайс ибн Абдувудд, Бани Зуҳра иттифоқдоши ал-Ахнас ибн Шарийқ ас-Сақафий, Бани Умайя ибн Абдушамс иттифоқдоши Убайда ибн Ҳаким ибн Умайя ибн Ҳориса ибн ал-Авқас ас-Суламий, Умайя ибн Абу Утба ва Бани Ҳадрамий.
Ҳассон ибн Собит Ҳубайбни қатл этгани учун Ҳузайлни ҳажв қилиб, шундай шеър айтган:
Бани Амрга етказиб қўй,
Ҳубайбни сотди хоинликка берилган кишиси.
Сотди уни Зуҳайр ибн ал-Ағарр ва Жомеъ,
Улар аввалдан ҳаром ишларни қилиб келишарди.
Ҳимояга олдингиз, олдингиз-у, хоинлик қилдингиз,
Ражиъда кескир қиличлар-ла турдингиз.
Қани эди, Ҳубайб омонда бўлганда,
Қани эди, Ҳубайб қавмни билганда.
Ибн Ҳишом: Зуҳайр ибн ал-Ағарр ва Жомеълар Ҳубайбни сотган ҳузайлликлардир.
Ҳассон ибн Собит яна деди:
Агар сени ҳазили йўқ, тоза хоинлик қизиқтирса,
Ражиъга бор, лиҳёнликлардан сўра.
Қўшнини ейишга бир-бирин чақирувчи қавмдир улар,
Иту маймуну инсон уларга ўхшаш.
Агар тентак туриб, уларга бир гап деса,
Улар ичра бообрў ва шарафли бўлар.