Робиъул-аввал ойининг 4-куни
Ҳижрий 886-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1481-йил 3-май) Усмонлилар империяси султонларининг 8-вакили султон Муҳаммад Фотиҳ вафот этди.Ҳижрий 1005-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1596-йил 26-октябр) Усмонлилар қўшини “Ҳажуфа” жангида олмон қўшини устидан ғалаба қозонди. Бу жангда олмонлардан 70 минг жангчи қурбон бўлди.
Ҳижрий 1402-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1981-йил 31-декабр) Ливия ва Саудия давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар қайта тикланди.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Надр ғазотидан сўнг Рабиъул-охир ва жумодул-аввал ойининг бир неча кунлари давомида Мадинада қолдилар. Сўнг нажддаги Ғатафон қабиласининг Бани Муҳориб ва Бани Саълаба уруғларига қарши ғазот қилиш учун йўлга чиқдилар. Мадинада ўринларига Абу Зарр ал-Ғифорийни тайинлаб кетдилар. Баъзи ривоятларда, ибн Ҳишомнинг айтишича, Усмон ибн Аффонни тайинлаганлар.
Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нахл[1] деган жойга етиб келдилар. Бу ғазот Зотурр-Риқоъ деб аталган.
Ибн Ҳишом: Бу ғазот саҳобаларнинг ўша жойда ўз байроқларини тикканлари сабабли «ар-Риқоъ» деб номланган. Бошқа ривоятга кўра, ўша ерда «Зотур-Риқоъ» деб номланган дарахт бўлгани учун унга шундай ном берилган.
Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ерда Ғатафон қабиласидан кўп одамлар йиғилганини кўрдилар. Икки томон бир-бирига яқин келса-да, лекин бир-биридан чўчиганлиги сабабли ораларида уруш бўлмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан бирга «хавф » намозини адо этиб, сўнг қайтдилар.
[1] Нахл Нажддаги бир жойнинг номи. Қаранг:Муъжам ал-Булдон. (5/276). Бошқа
манбаларда келишича, у ерда оқ ва қора ранглардаги тепаликлар бўлгани учун Зотур-Риқоъ деб номланган.