Робиъул-аввал ойининг 6-куни
- Ҳижрий 604-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1207-йил 30-декабр) буюк форс шоири, мутафаккири ва замонасини қутби Жалолиддин Румий таваллуд топди. У «Маснавий» машҳур девон соҳибидир.
- Ҳижрий 1369-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1949-йил 27-декабр) Индонезия Голлнадия мустамлакасидан мустақил бўлганини эълон қилди.

«Собиқ исломофоб голландиялик машҳур сиёсатчи Арно Ван Дорн (Arnoud Van Doorn) эндиликда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Ислом динини ҳимоя қиладиган фильмлар ишламоқчи», дея хабар қилади «Ислам для всех» интернет тармоғи. Ўтган ой ИСломни қабул қилган Ван Дорн «Okaz Online» ва «Saudi Gazette» матбуотларига берган интервьюсида айтишича, у эндиликда ҳаётини Ислом динини ёйишликка бағишлаб, олдин етказган зарарларининг ўрнини қопламоқчи. «Мен барча Европа давлатларидаги мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бор кучимни аямайман... Мен «Фитна» фильмим орқали Ислом дини ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши қилган зараримни қоплаш учун бор имкониятларимни ишга соламан»деди. Саудия матбуотига берган интервьюсида Дорн Канаданинг CDA ташкилоти билан ҳамкорликда Ислом ҳақидаги нотўғри тушунчаларга қарши курашувчи фильм ишламоқчилигини билдирди.
Маъмурхон Хотамий