15 Рамазон 1446
Ғатафон билан сулҳ тузишга уриниш
 

Менга Осим ибн Умар ибн Қатода ва бир ишончли киши Муҳаммад ибн Муслим ибн Убайдуллоҳ ибн Шиҳоб аз-Зуҳрийдан ривоят қилишича, одамларнинг аҳволи ёмонлашганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ғатафон қабиласининг икки бошлиғи Уяйна ибн Ҳисн ибн Ҳузайфа ибн Бадр ва Ҳорис ибн Авф  ибн Абу Ҳориса ал-Муррийларнинг олдига битим тузиш таклифи билан одам юбордилар. Унга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Мадина ҳосилининг учдан бирини беришлари ва бу­нинг эвазига улар ўзларининг одамлари билан бу ердан кетишлари керак эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан улар ўртасида ёзма шаклда сулҳ тузилди. Ҳеч ким бунга гувоҳ бўлмади, аслида сулҳ тузиш ҳам мақсад қилинмаганди. Бу иш фақат ҳийла эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни амал­га оширмоқчи бўлганларида Саъд ибн Муоз ва Саъд ибн Убодани чақиртириб, бу иш юзасидан маслаҳат сўрадилар. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг элчиси, бу сиз истаган ишми ёки қилишимиз шарт бўлган Аллоҳ буюрган ишми?» – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам: «Бу менинг сизлар учун қилмоқчи бўлган ишимдир. Аллоҳга қасамки, араблар бир бўлиб сизларни ўққа  тута бошлаганини, ҳар томондан келиб сизлардан ғолиб кела бошлаганини кўргач, шу ишни қилмоқчи бўлдим. Бирор иш қилиб уларнинг қувватини синдирмоқчи эдим», – дедилар. Шунда Саъд ибн Муоз: «Ё Расулуллоҳ, биз ва анави қавм Аллоҳга ширк келтирардик, санамларга сиғинардик. Аллоҳга сиғинмасдик ва уни танимасдик. Ўша пайтда ҳам улар Мадинанинг меваларини фақат ҳадя йўли билан ёки сотиб олиб тановул қилишарди. Энди Аллоҳ бизни Ислом билан мукаррам қилиб, унга бошлаб, бизни Сиз ва Ислом билан азиз қилгандан кейин уларга молимизни бериб қўямизми? Аллоҳга қасамки, бунга ҳеч қандай эхтиёж йўқ. Аллоҳга қасамки, уларга фақатгина қиличларимизни берамиз. Аллоҳ биз би­лан улар ўртасида ҳукм чиқарсин!» – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиз истагандек бўлсин!» – дедилар. Саъд ибн Муоз қоғозни олиб, ундаги ҳосил хақидаги сўзларни ўчириб ташлади. Кейин: «Бизга қарши жанг қилсинлар!» – деди.

Ибн Исҳоқ: Душман Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва мусулмонларни қуршаб турди. Улар ўртасида жанг бўлмади. Бироқ Қурайшдан бўлган баъзи чавандозлар: Бани Омир  ибн Луай уруғидан бўлган Амр ибн Абду­вудд ибн Қайс, Бани Махзумийя уруғидан бўлган Икрима ибн Абу Жаҳл ва Ҳубайра  ибн Ваҳб, Бани Муҳориб ибн Фиҳр уруғидан бўлган Дирор ибн Хаттоб аш-Шоир ибн Мирдослар жангга шайланишди. Улар отларига миниб, Бани Кинона чодирлари олдидан ўтаётганда: «Эй Бани Кинона, урушга тайёргарлик кўринг. Бугун ким чавандоз эканини билиб оласиз», – дейишди. Сўнг отларини чоптириб, хандақ олдига келиб тўхташди. Уни кўрганларида: «Аллоҳга қасамки, ара­блар бундай ҳийлани билмасдилар», – дейишди.

 
13:20 / 01.05.2013
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...