21 жумадул аввал 1446
Каъбанинг таъмири
Расулуллоҳ ўттиз беш ёшликларида қурайшликлар Каъбани таъмир этишлик учун тўпландилар. Мақсадлари Каъбанинг устини ёпиш эди. Тошлар бир-бирини тутиб туришлари учун орасида лой йўқ эди. Одам бўйидан озгина баланд ҳолга келди, халос... йиқитиб янгидан урилиши керак эди. Каъбанинг деворларини тиклаб рукн ерига борилгач, қурайшликлар Хажарул асвад хусусида тортишиб қолдилар. Ҳар бир қабила бу тошни ўрнига қўйишликни истарди ва бу шарафли ишни бошқага беришликни хоҳламасди. Бу тортишмалар оқибатида, сал бўлмаса, уруш чиқиши эҳтимоли бор эди. Чунки жоҳиллик ҳукмрон бўлган бир даврда бу тортишмадан осонгина уруш чиқиши мумкин эди. Урушга тайёргарлик кўриша бошлашди. Бани Абу Дор қабиласи қон тўла бир катта лаганни ўртага олиб келиб қўйди. Бани Адий қабиласи ўлим шартномаси тузиб, бир-бири билан то ўлгунча урушишлик учун қасамёд қилдилар. Кўлларини қон тўла лаганга ботирдилар. Бундай қилишлик ўлим ва ёмонлик нишонаси эди. Қурайшликлар орасида бу ҳолат бир неча кунга сурилди Сўнгида масжиднинг эшигидан биринчи бўлиб кириб келган кишини ўрталарида ҳакам қилишга қарор қилдилар Ким келишини муштоқлик билан кутиб туришар экан, биринчи келган одам ҳазрати Расулуллоҳ бўлдилар. Расулуллоҳ бир ридо келтиришларини буюрдилар ва уни ёзиб, ўз қўллари билан Хажарул асвадни унинг ўртасига қўйдилар. Сўнг айтдилар: «Ҳар қабиладан бир киши ридонинг бир тарафидан кўтарсин!»Шундан сўнг ҳамма кўтарди. Хажарул асвад қўйилиши керак бўлган ерга қадар олиб боришди. Расулуллоҳ Хажарул асвадни олиб, ўрнига ўз қўллари билан ўрнатдилар. Ундан сўнг деворни уриш давом этдирилди. Шундай қилиб, закийликлари ила Расулуллоҳ қурайшликлар орасидаги урушни бартараф қилди.
11:46 / 09.01.2014
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...