23 жумадул аввал 1446
Пайғамбарлик, янги тонг хушхабарлари

Расулуллоҳ қирқ ёшга тўлдилар. Хушхабар муждалар зоҳир бўла бошлади. Булар янги тонг ва улуғ саодат белгилари эди. Пайғамбарлик замони яқинлашаётган эди. Золимликлар кучайиб, шақоват-заҳматлар кўпайгач, Аллоҳ томонидан инсонларни тўғри йўлга бошловчи бир элчи юборилиши кутилмоқда эди... Кўриб турган нарсаларидан ҳазрати Муҳаммаднинг сиқилишлари зиёда бўлар эди. Гўёки ҳушовоз бири у Зотни чақираётгандек бўлур эди. Ёлғизликни истар эдилар. Энг севган нарсалари ёлғизликни исташ бўлиб қолди. Маккадан чиқиб, уйлар кўздан ғойиб бўлгунга қадар узоқлашар эдилар. Макканинг кимсасиз водийларига, дара ва тоғларига кетардилар. Қайси тош, қайси дарахтнинг ёнидан ўтсалар, улар ул Зотга «Салом сенг,а эй Расулуллоҳ», дер эдилар. Бу вақтда Расулуллоҳ атрофига, ўнгу сўлига, орқаларига боқар, тош ва дарахтлардан бошқа бирон нарса топа олмасдилар. Аввал бошда тўғри (содиқ) тушлар кўра бошладилар. Кўрган ҳар бир тушлари, худди кундузгудек намаён бўлар эди.

18:54 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Ҳилфул фузул
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...