Робиъул-аввал ойининг 4-куни
Ҳижрий 886-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1481-йил 3-май) Усмонлилар империяси султонларининг 8-вакили султон Муҳаммад Фотиҳ вафот этди.Ҳижрий 1005-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1596-йил 26-октябр) Усмонлилар қўшини “Ҳажуфа” жангида олмон қўшини устидан ғалаба қозонди. Бу жангда олмонлардан 70 минг жангчи қурбон бўлди.
Ҳижрий 1402-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1981-йил 31-декабр) Ливия ва Саудия давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар қайта тикланди.

Бир маротаба, ана шу ғордаги чоғларида пайғамбарликлари зоҳир бўладиган кун етиб келди. Бу воқеа рамазон ойининг 17-куни, қирқ ёшда эканларида рўёбга чиқди. Тақвимлар 610 милод августни кўрсатар эди. Расулуллоҳ ўша вақтда Хиро ғорида эдилар. Жаброил алайҳиссалом келиб, у Зотга «ЎҚИ!», дедилар. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мен ўқишни билмайман!»− дедилар. Шунда Жаброил ҳазрати Муҳаммадни қучоқлаб қисдилар. Бу Расулуллоҳга жуда ҳам оғир келди. Сўнг Жаброил Расулуллоҳни қўйиб юбориб такрор «ЎҚИ!»− дедилар. Расулуллоҳ яна «Мен ўқишни билмайман», дея жавоб бердилар. Жаброил иккинчи бор Расулуллоҳни қучоқлаб сиқдилар ва яна «ЎҚИ!»− дедилар. Расулуллоҳ яна «Мен ўқишни билмайман», деганларида, Жаброил учинчи бор ул Зотни қучоқлаб сиқдилар ва шуларни ўқиди. «(Эй Муҳаммад, барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (Зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни—хатни) ўргатган ўта карамли Зотдир. У Зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди».(Алақ сураси 1-5) У кун ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарликларининг биринчи кунлари эди ва бу ояти карималар илоҳий ваҳийнинг илк оятлари эди.