22 жумадул аввал 1446
Донишмандларнинг Пайғамбаримиз ҳақида фикрлари

«Мен дунё тарихини ўқиб, шундай хулосага келдим: «Дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан...» Биз, Оврупа миллатлари, маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, Ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи пиллапоясидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бирон кимса у Зотдан юқорироққа ўта олмайди». (Гёте, немис шоири.) «Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишларига, қозонган зафарларига, имконияти оз бўлса-да, кўп иш қилганига қараб баҳоланадиган бўлса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг буюгидир. Пайғамбар, нотиқ, даъватчи, қонуншунос, жангчи, қалбларнинг ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом, давлат арбоби, ер юзининг йигирма минтақасида исломиий салтанат қура олган... Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам  ана шундай Зот эди! Унга ҳеч қайси буюк инсон тенглаша олмайди! Наҳотки у ўлчовларга сиғса?!» (Ламартин, француз олими.) «Олам Муҳаммаддек фикр юритадиган кишига  нақадар муҳтождир. Бу Пайғамбар динини доим ҳурмат ва улуғлаш ўрнига қўйди. У барча мадианиятларни қамраганлигига кўра энг кучли дин бўлиб, абадийдир. Мен ўз қавмим фарзандларидан кўпларини шу динга аниқ ишонч билан кирганларини кўрдим. Ва бу дин тезда Европа қитъасида ўзининг кенг ўрнини эгаллайди. Дин кишилари ўрта асрларда жаҳолат ва таассуб сабабидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динини қораладилар. Дарҳақиқат, улар Муҳаммадни масиҳий динига душман, деб билардилар. Лекин мен бу кишининг ишлари билан танишиб, ғайриоддий ажойиботларни топдим ва у кишининг масиҳийликгка душман эмаслигини, балки башариятнинг қутқарувчиси, деб номланиши вожиблигини билдим. Менинг фикримча, агар бугунги кунда дунёни у киши бошқарганда эди, албатта, бизларнинг муаммоларимизни ҳал қилишликкага башарият орзу қилган тинчлик ва саодат билан эришган бўларди». (Жорж Бернард Шоу) «У бир пайтнинг ўзида ҳам Папа, ҳам Цезар эди. Аммо Папа бўлиб, унда Папанинг иддаолари йўқ эди. Цезар бўлиб, унда Цезарнинг беҳисоб лашкари ҳам йўқ эди. Агар бирон бир шахс мунтазам қўшинсиз, тансоқчиларсиз, саройларсиз, давлат даромадисиз (солиқларсиз), мен Унинг изни-ихтиёри билан (нимани?) бошқардим, дея олса, унда у Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Чунки унинг қўлида ҳеч қандай бошқарув воситаларисиз ва асосларисиз ҳокимият бор эди». (Аннай Безант, ҳинд олими.) «Икки дунё саодатига эришиш бу дунё ва охиратнинг сарвари Ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тобе бўлишга боғлиқдир». (Бир донишманд.) «Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо алайҳиссалом миллатига, Исо алайҳиссалом умматига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга билдирди». ( Наполеон, Франция императори.) «Башарият Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек инсоннинг унга ўзига нисбат берилишидан фахрланади. Ўзининг Уммий (яъни ўқиш, ёзишни билмайдиган) бўлишига қарамай, ўн асрдан кўпроқ вақт илгари шариат (қонун чиқариш)ни олиб келишга имкон топди. Биз, Европа аҳли, агар унинг йўлидан юрсак,  нақадар бахтли бўлар эдик!» (Доктор Шабрик. Австрия.) «Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарихидек энг кўп ва барча нуқталарда батафсил ўрганилган шахс йўқ». ( Жон Девенпорт, инглиз олими.) «Бизлар очликдан қорнига тош боғлаган Пайғамбарнинг, тўймас, тўйишни билмайдиган умматларимиз». (Н.К.Қисакурек, турк олими.)

13:17 / 14.01.2014
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...