21 жумадис сони 1446
Ҳазрат Набийи карим соллаллоҳу алайҳи васалламға ном қўймак учун мажлис қурулғони
 

Юқорида баён қилинғон жамият бир кун тамоми аъзоларин чақируб, мажлис қилдилар. Раиси мажлис арз қилдики: «Оз кунда ҳаж мавсуми келур, атрофи оламдин ҳар қабиланинг сардорлари, аъёнлари ҳаж учун келурлар, бир неча кун Маккада турурлар. Шул аснода Муҳаммад алар ила кўрушур, аларни ўз диниға тарғиб қилур ва худодод ширин баёни ила аларни ўзиға асир этур. Кўрган инсон анга девона бўлур. Ул ҳолда Муҳаммадға янги тарафдор пайдо бўлур, жамоасиға жамоа кўшулур. Бора-бора шуҳрати оламгир бўлуб, яна бизлар учун мусибат устиға мусибат ортур. Анинг учун бизлар тездин чора ва тадбир кўрайлук. Ушбу мажлисимизда Муҳаммадға бир ном кўяйлук, ул номни бутун халқ орасиға тарқатайлик, мавсумда келгувчиларға ани шул ном ила танутайлук ва анинг ҳақида ҳар қисм бўҳтонларни тарқатайлук, токи бошқалар анинг домиға гирифтор бўлмасунлар». Бу сўзни эшитган аъзолар раиснинг талабини ҳақ билуб, Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламға янги бир ном қўюшға қарор бердилар. Ичларида бирлари деди: «Муҳаммадни коҳин (фолчи) деб тарқатайлук». Жамоа бошлуғи Валид ибн Муғира деди: «Муҳаммадни нечук коҳин дермиз, Муҳаммадни баёни ҳаргиз коҳин баёниға ўхшамас». Яна бирлари деди: «Мажнун, яъни девона деб тарқатайлук». Валид деди: «Мажнунни ҳар ким кўрса, қўрқур ва андин нафрат қилур. Муҳаммадни кўрган киши асири бўлур, андин ажралгуси келмас, нечук девона деб бўлур». Кейин бирлари деди: «Биз ани шоир деб шоеъ қилайлук (тарқатайлук)». Валид жавоб бердики: «Шоир деб кимни айтилур, шеър деб нимани айтилур ва анинг ақсоми неча қисм бўлур, биз яхши билурмиз. Муҳаммаднинг китоби ва анинг ўз баёни шеърдин тамом бошқа бир нарсадур». Охирда бирлари дедики: «Ҳаммасини кўяйлук, жодугар ном берайлук». Валид деди: «Жодугар бир нопок инсон бўлур, чеҳраси манҳус (бахтсиз) бўлур, вужудидин касофат томиб турур. Муҳаммаддаги сафолик, рухсоридаги нур ва ахлоқидаги жозибалик камоли беназир, жамоли бемисолни кўруб туруб нечук ани жодугар дерсан». Валиддин бу сўзни эшитган жамоа ҳаммалари бир оғиздин дебдилар: «Амакижон, эмди сиз ўзунгиз денгки, Муҳаммадға нима от қўяйлук». Валид дедики: «Инсоф ила сўзласак ҳақиқат шулдурки, Муҳаммаддек сўзи ширин, ахлоқи дилнишин бир инсон йўқдур. Анинг баёнида ул қадар буюк таъсир бордурки, отани боладин, болани отадин, акани укадин, укани акадин, эрни хотундин, хотунни эрдин бир лаҳзада жудо қилур. Анинг учун ани соҳир, яъни сеҳргар дейилса, муносиб келур». Мана бу сўзни Валиддин эшитган жамоат шул раъйға қарор беришиб тарқашдилар. Мавсуми ҳаж келиши била ҳаммалари одамларнинг йўлларин тўсуб, учраган кишиға ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида ёмон ташвиқлар, ёлғон ишоъа (миш-миш)лар қила бошладилар. Шул кунғача жанобни Макка ва атрофидаги араблар билур эрдилар. Бу хил ташвиқоти омма юргандин кейин жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламни танумаган бир қабила ва шаҳар халқи қолмади. Бутун Арабистонға тамом маълум бўлдилар. Тобора шуҳратлари зиёда бўлуб, асҳоблари кўпая бошлади.

14:45 / 07.04.2012
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...