Жанг мусулмонларнинг ғолиблиги ва мушрикларнинг тор-мор бўлишлиги билан тугагандан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: —Аллоҳ ҳамма нарсадан улуғдир. Ҳамда ваъдасида тўғри бўлган ва бандасига ёрдам берган ва ёлғиз ўзи лашкарга қарши чиққан Аллоҳга ҳосдир! Буюк Аллоҳ тўғри сўзлади ва Бадр ғазотида душманга нисбатан оз ва заиф бўлганингиз ҳолда сизга мутлақ зафарни берди. Аллоҳдан қўрқинг, шукр қилувчилардан бўлингиз! Кофирларнинг жасадларини чуқурларга ташлашликка амр берилди. Ўликлар у ерга ташланди. Чуқурларнинг бошига борилиб шундай дедилар: —Роббингизнинг сизга ваъда этгани ҳақ эканлигини кўрдингизми? Мен Роббимнинг ваъда этгани ҳақ эканлигини билдим! Бадр кунида кофирларнинг бошлиқларидан етмиш киши ўлдирилди ва етмиш киши асир олинди. Мусулмонлардан олти муҳожир ва саккиз ансорий шаҳид бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асирларни асҳобларига тақсим қилиб бердилар ва «Уларга яхши муомала қилинг»,− деб тайинладилар.