27 ражаб 1446
Даъво қилишни четга суриб, амал қилишга киришайлик

Арабларда бир шеър бор:

وكل يدعي وصلا بليلى وليلى لا تقر لهم بذاكا

Ҳамма даъво қилур Лайлога эришдим, деб Лайло эса тан олмас, даъволари ёлғон деб.

Яъни инсон ўзини мен фалончига тегишли одамман, биз фалончиларданмиз, деб оғизда даъво қилиши осон. Лекин буни амалда кўрсатиб бериш қийин.

Ҳозирги кунда кўпчилик ўзини «Биз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларимиз», дейишади. Тўғри, уммати Муҳаммад бўлиш − бу, жуда катта шараф ҳисобланади. Лекин бояги сўзимиз шунчаки бир даъво бўлмаслиги учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлишимиз лозим.«Тафсиру Жалолайн» китобининг муаллифи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларини қувонтирадиган бир хушхабарни зикр қилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Зуҳо» сурасининг: «Яқинда Роббингиз Сизга (шундай неъматларни) ато этурки, Сиз, албатта, (ундан) рози бўлурсиз», деган ояти нозил бўлганда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Агар битта умматим дўзахга кирадиган бўлса, рози бўлмайман», дедилар. Ҳа, бу инсонга дўзахдан қутулиб, жаннатга кириши учун берилган катта имконият ҳисобланади. Аллоҳ Ўз Пайғамбарига берган ваъдасини рўёбга чиқариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат бўлган барча инсонларни жаннатга киргизади. Бунга шак-шубҳа йўқ. Лекин катта муаммо шундаки, ўзини «Мен Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматлариданман», деб даъво қилаётган инсонлар ҳақиқатдан ҳам у Зотга уммат бўлишга лойиқмикан?! Келинг, умматнинг баъзи хислатларини санаб ўтайлик: • Иймон калимаси (Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ, яъни Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳисалом Аллоҳнинг элчисидирлар)ни тил ва дил билан айтиш. • Диннинг устуни бўлган беш вақт намозни ўз вақтида адо қилиш. • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган барча нарсаларни тасдиқлаш. • Аллоҳ ва Унинг Расулини ҳамма нарсадан устун қўйиш. • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни барча инсонлардан кўра кўпроқ севиш. • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни у Зотнинг суннатларига амал қилиш йўли билан исботлаш. • Гўзал хулқли бўлиш. • Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш. • Барча ишларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан намуна олиш. Мана шу юқорида айтилган сифатлар бизда топилса, унда Аллоҳга ҳамд айтайлик. Агар бу айтилган сифатлар бизда топилмаса, тезда ушбу сифатларни ўзимизда мужассам қилишга шошилайлик. Аллоҳ барчаларимизни у Зотнинг чин умматлари бўлиб, эрта қиёматда у Зот билан бирга жаннатга киришимизни насиб айласин.  
10:56 / 11.03.2014
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...