Робиъул-аввал ойининг 4-куни
Ҳижрий 886-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1481-йил 3-май) Усмонлилар империяси султонларининг 8-вакили султон Муҳаммад Фотиҳ вафот этди.Ҳижрий 1005-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1596-йил 26-октябр) Усмонлилар қўшини “Ҳажуфа” жангида олмон қўшини устидан ғалаба қозонди. Бу жангда олмонлардан 70 минг жангчи қурбон бўлди.
Ҳижрий 1402-йил 4-робиъул-аввал куни (милодий 1981-йил 31-декабр) Ливия ва Саудия давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқалар қайта тикланди.

Муқрин ибн Абдулазизнинг қизи амира Машаъил Божбир жамияти Жиддада уюштирган санъат асари кўргазмасини очиб берди. Бу кўрказма «Суюкли Пайғамбаримиз» деган сарлавҳа остида санъаткорлар уйида бўлиб ўтди. Кўргазманинг биринчи куни фақат аёллар учун бағишланди.
Бу санъат кўргазмасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни намоён қилувчи 120дан ортиқ санъат асарлар намойиш қилинди. Машаъил хоним бу кўргазмадаги асарлардан жуда таъсирланганини таъкидлаб, кўргазманинг мутасаддиларига келажакда муваффақиятлар тилади.
Кўргазманинг эркаклар учун бағишланган кунини эса Маккаи мукаррама Маданият ва Ахборот Агентлиги вазири Сауд Алий аш-Шайхий очиб берди. Сауд Алий аш-Шайхий бу кўргазмада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган юксак муҳаббатни ўзида акс эттирган санъат асарлари ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдириб, жуда хурсанд эканини маълум қилди.