8 жумадис сони 1446
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (3)

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибн Аббос ҳаққига қилган дуолари

Абдуллоҳ ибн Аббос ҳали дунёга келмасидан онасининг қорнидалигидаёқ унга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг назар-эътиборлари тушган эди. У ёш ўспирин бўлиб, улғайганда ҳам бу эътибор сусаймади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бошини силаб: «Эй Аллоҳим, уни динда фақиҳ қилиб қўйгин ва таъвилни (Қуръон маъноларини яхши англашни) ато қилгин», деб дуо қилар эдилар. Гоҳида уни дуо қилиб: «Аллоҳим, унга ҳикмат ва Қуръон маъноларини яхши англашни ато қил», дер эдилар. Ва баъзан эса: «Аллоҳим, унга барака ато қил ва уни солиҳ бандаларингдан қил», деб дуо қилар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳнинг ҳаққига фақатгина дуо қилиш билан чегараланибгина қолмай, унинг таълим-тарбиясига эътибор кўрсатар, хайрли ишларни қилишга йўналтириб турар эдилар. Чунки у Зот бу бола келажакда илмли бир шахс бўлиб етишини пайғамбарлик нури билан кўрар эдилар. Мана, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Аббосни ўзлари минган уловнинг орқасига мингаштириб, унга Ислом асослари ва иймон қоидаларини ўргатмоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Аббос билан битта уловда кетар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй болакай, Аллоҳ сенга манфаат берадиган баъзи сўзларни ўргатайми?», дедилар. Ибн Аббос интиқлик, завқу шавқ билан: «Ҳа, ё Расулуллоҳ», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг айтганларини муҳофаза қилсанг, Аллоҳ ҳам сени муҳофаза қилади. Аллоҳнинг айтганларини қилсанг, Уни олдингда топасан. Кенгчилик, хурсандчилик пайтида Аллоҳни ёд олгин. Аллоҳ сени қийинчилик ва машаққатга тушиб қолганингда эслайди. Агар сўрайдиган бўлсанг, фақат Аллоҳдан сўра. Кўмак ва мадад сўрайдиган бўлсанг ҳам, фақат Аллоҳдан сўра. Шуни билиб қўйки, агар бутун уммат йиғилиб, сенга бир фойда келтирмоқчи бўлса, Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ортиғини қилиша олмайди. Агар улар сенга зарар етказиш мақсадида йиғилишса, Аллоҳ битиб қўйган нарсадан ошиғини қила олишмайди. Қаламлар (ёзишдан) тўхтаган. Саҳифалардаги (сиёҳ билан ёзилган) нарсалар қуриган», дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Аббос билан мулойимлик ва меҳрибонлик ила муомалада бўлар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзининг заковатли инсон эканига далолат қилувчи саволларни сўраганида, у Зот Ибн Аббоснинг заковатидан хурсанд бўлар эдилар. У билан суҳбатлашишни ёқтирар , уни бағирларига босар эдилар.

давоми бор

06:13 / 24.03.2014
Сахобалар
Ҳазрати Умарнинг Исломга келишлари
Жоҳилий жамият руҳида ўсган ҳазрати Умар Ислом янги пайдо бўлганида унга қаттиқ қаршилик кўрсатганлардан бири бўлганлар. Лекин у кишидаги соф табиат бир кун келиб ўзини кўрсатиши турган гап эди. Бунин...
15:58 / 23.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Адолатли сиёсат даҳоси
(Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолат уммонларидан файз олиб ўсган ва ўша тенги йўқ зотнинг ҳидоят нурларидан насибаланиб, инсониятга йўл кўрсатган юлду...
14:29 / 22.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Фаришталар ювинтирган саҳоба
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида, ҳижрий 3-санада жарчи ҳаммани Уҳуд ғазотига чорлай бошлади. Ҳанзала розияллоҳу анҳу бу нидони эшитиб, дарҳол қурол-аслаҳаларини олиб, урушга тайё...
17:02 / 31.07.2023 Батафсил...
Сахобалар
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу — бу киши воизлик билан танилган. Ҳусайн воиз Кошифийга ўхшаб. Ҳаким-ўта ҳикматга бой бўлганлар. Ўткир жуда ҳам чуқур гапларни гапирганлар. Аллоҳ т...
16:00 / 27.07.2023 Батафсил...