21 жумадул аввал 1446
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (12)
 
Ибн Аббоснинг ёшлари ўтиб, қариб қолганларида, мусулмонлар орасида охирги кунларда аланга олаётган келишмовчилик ва зиддиятлардан узоқлашгилари келиб қолди. Бунинг учун ҳавоси тоза бўлган Тоиф шаҳрини танладилар.Тоифдаликларида одамлар турли юртлардан келиб, у кишидан илм олишарди. Кўзлари ожиз бўлгунча бу ҳолат давом этди. Кўзлари ожиз бўлганда ёшлари етмишдан ошган эди. Кўп ўтмай у киши бу оламдан кўз юмдилар. У зотни билган  инсонларнинг ҳаммаси маҳзун бўлишди. Маймун ибн Меҳрон розияллоҳу анҳу айтади: «Тоифда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг жанозаларида иштирок этдим. У кишига жаноза ўқиш мақсадида тобутлари ерга қўйилганда, кафанлари устига оппоқ бир қуш келиб қўнди. Кейинчалик шунақа қуш бормикин деб, қидириб кўрдик, аммо унақа қушни топа олмадик. Қабрга қўйилгач, «Эй хотиржам (сокин) жон! (Ато этилган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ томонидан) ҳам рози бўлинган ҳолингда, Роббинг (ҳузури)га қайтгин! Бас, (солиҳ) бандаларим (сафи)га қўшилгин ва жаннатимга киргин!», деган товушни эшитдик».
06:54 / 03.11.2014
Сахобалар
Ҳазрати Умарнинг Исломга келишлари
Жоҳилий жамият руҳида ўсган ҳазрати Умар Ислом янги пайдо бўлганида унга қаттиқ қаршилик кўрсатганлардан бири бўлганлар. Лекин у кишидаги соф табиат бир кун келиб ўзини кўрсатиши турган гап эди. Бунин...
15:58 / 23.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Адолатли сиёсат даҳоси
(Саид ибн Омир розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рисолат уммонларидан файз олиб ўсган ва ўша тенги йўқ зотнинг ҳидоят нурларидан насибаланиб, инсониятга йўл кўрсатган юлду...
14:29 / 22.08.2023 Батафсил...
Сахобалар
Фаришталар ювинтирган саҳоба
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида, ҳижрий 3-санада жарчи ҳаммани Уҳуд ғазотига чорлай бошлади. Ҳанзала розияллоҳу анҳу бу нидони эшитиб, дарҳол қурол-аслаҳаларини олиб, урушга тайё...
17:02 / 31.07.2023 Батафсил...
Сахобалар
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу
Абу Закариё Яҳё ибн Муоз Розий розияллоҳу анҳу — бу киши воизлик билан танилган. Ҳусайн воиз Кошифийга ўхшаб. Ҳаким-ўта ҳикматга бой бўлганлар. Ўткир жуда ҳам чуқур гапларни гапирганлар. Аллоҳ т...
16:00 / 27.07.2023 Батафсил...