8 жумадис сони 1446
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам − комил инсон

 

Насаби шарифларининг покликда мукаммаллиги  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий алайҳиссалом: «Мен жоҳилият бузуқлигининг ҳеч бирида туғилмаганман, фақат Ислом никоҳи билан туғилганман», деб айтдилар». Ҳишом ибн Муҳаммад ал-Калбий оталаридан ривоят қиладилар:«Мен Набий алайҳиссаломнинг 500 та оналарини ёзиб чиқдим. Уларнинг орасида бирор зинокорни ҳам, жоҳилият ишларидан бўлган бирор нарса ҳам кўрмадим». Али каррамаллоҳу важҳаҳудан ривоят қилинади:«Набий алайҳиссалом:«Мен никоҳдан дунёга келганман, зинодан эмас. Одам алайҳиссаломдан бошлаб то ота-онамдан туғилгунимга қадар жоҳилият аҳлининг бузуқликларидан бирортаси менга етмаган», деб айтдилар». Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом «Ота-онам ҳеч қачон зино қилмаганлар. Аллоҳ таоло мени пок сулблардан (яъни ота-боболаримнинг сулбларидан) покиза раҳмларга (яъни она-момоларимнинг раҳмларига ) кўчириб келди. Улар икки шохобчага бўлинган, мен уларнинг энг яхшисидаман», деб айтдилар». Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "أنفسكم لقد جاءكم رسول من ни қироъат қилиб, أنفَسكم ни «фо»сини фатҳали қилиб ўқидилар-да, «Мен сизларнинг ичингизда насабда, қариндош-уруғчиликда ҳамда аслзодаликда энг намуналигингизман. Одам алайҳиссаломдан бери бўлган ота-боболарим ичида бирорта зино бўлмаган», деб айтдилар». Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо Набий алайҳиссаломдан, у Зот Жаброил алайҳиссаломдан ривоят қиладилар: «Ер юзининг машриқу мағрибини кўриб чиқдим. Лекин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан афзалроқ кишини ҳамда Ҳошим уруғидан афзалроқ ота уруғини кўрмадим», дедилар» . «Саҳиҳул Бухорий»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий алайҳиссалом: «Мен Одам алайҳиссалом зурриётларининг энг яхши наслидан Пайғамбар қилиб юборилдим. Бу ҳолат то ҳозирги наслимдан бўлгунимга қадар наслма-насл давом этган», дедилар». «Саҳиҳул Муслим»да Восил ибн Асқоъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий алайҳиссалом: "Аллоҳ таоло Исмоил зурриётидан Кинонани танлади. Кинонадан Қурайшни, Қурайшдан эса Бани Ҳошимни, Бани Ҳошимдан мени танлаб олди», дедилар». Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалом: «Аллоҳ таоло махлуқотларни яратиб, мени бутун фирқаларнинг ҳам энг яхшиси, икки фирқанинг ҳам энг яхшиси қилди. Сўнгра қабилаларни ихтиёр қилди. Ва мени энг яхши қабиладан қилди. Сўнгра оилани ихтиёр қилди. Ва мени ана шу оилаларнинг энг яхшисидан қилди. Мен уларнинг ҳам нафси (яъни жони, зоти) жиҳатидан ҳам оила жиҳатидан энг яхшисиман», дедилар». Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ таоло махлуқот яратишни ирода қилиб, улар орасидан Одам зурриётини танлади. Сўнгра Одам зурриётини танлаб, улар орасидан арабларни танлади. Сўнгра ана шу араблардан мени танлади. Кейин мен уларнинг яхшиларидан сараланиб келганман. Ким арабларни яхши кўрса, албатта, мен яхши кўрганим учун яхши кўради. Ким уларни ёмон кўрса, албатта, мен ёмон кўрганим учун ёмон кўради», дедилар». Билиб олинг! Набий алайҳиссаломнинг ака-ука ёки опа-сингиллари бўлган эмас. Бунинг боиси ота-оналарининг софлиги, яхшилиги фақат у Зотгагина ўтмоғи ҳамда ота-оналарининг насаблари ҳам ёлғиз ўзлари билан чекланмоғи учундир. Токи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг пайғамбарлик учун ғоя қилган, энг юқори шараф учун ниҳоя қилган насабга хослансинлар. Ҳақиқатдан ҳам агар сиз (азиз ўқувчи) Набий алайҳиссаломнинг насабларини (ўрганиш мақсадида) кўрсангиз ҳамда нақадар пок ҳолатда туғилганларини билсангиз, шубҳасиз, у Зотнинг олийжаноб оталар сулоласидан эканликларига ишончингиз комил бўлади. Набий алайҳиссалом араб миллатига мансуб бўлиб, абтоҳлик , ҳарамлик , ҳошимийлик ва қурайшийликдир. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳурмати ила, У Зотнинг муборак шарафлари сақлаб қолиш учун ота-боболарини асраб-авайлади, Улар зинони тарк қилдилар, шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломдан у Зотнинг ота-оналаригача унинг ор-номуси етмади.

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ал-инсон ал-комил» (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам комил−инсон) китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси.

 
05:35 / 20.11.2018
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Сийрат
«Жонли нарсани нишон қилманглар»
99. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳру...
01:08 / 06-май Батафсил...
Сийрат
«Раҳмлиларга Роҳман раҳм қилади»
  91. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мушрикларнинг зиддига дуо қилинг», дедим. «Албатта, мен лаънатловчи қилиб юборилмаганман. Албатта,...
01:17 / 03-май Батафсил...
Сийрат
«Ким мени тушда кўрса, ҳақиқатан мени кўрган бўлади»
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидда ўтирсалар, тиззаларини қучоқлаб ўтирар эдилар». Абу Довуд ривоят қилган. * * *...
20:07 / 26-апрел Батафсил...
Сийрат
«Бир соат ундай, бир соат бундай»
Ҳанзала ибн Робийъ Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котибларидан бўлган эди: «Абу Бакр мени учратиб қолиб: «Қалайсан, эй Ҳанзала?&raq...
02:59 / 27-февраль Батафсил...