3 жумадис сони 1446
«Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор» танловига марҳамат!!!
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бизни Ўзининг охирги Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун –Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор» деб нозил қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамдлар бўлсин. Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга батамому мукаммал салавоту дурудлар бўлсин! Барча азиз ва азизаларимизни Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот,  Саййидул анбиё Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келган ой «Мавлиди шариф» билан муборакбод этамиз. Ушбу ойнинг кириб келганлиги муносабати билан сизларни Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўлларини ўрганиш ва бу борадаги билимларингизни такомиллаштириш мақсадида Siyrat.uz сайти томонидан ўтказилаётган «Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор» номли танловимизга таклиф қиламиз. Танловда фаол иштрок этасиз, деган умиддамиз. Қуйида берилган тест саволларининг жавобларини милодий 2015 йил 3 январгача, ҳижрий 1436 йил 12 рабиул аввалгача қуйидаги манзилда кутиб қоламиз: muslimalar1@gmail.com 1.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларидан 50−55 кун аввал содир бўлган мўжиза? а) Маккада бир нур зоҳир бўлиб, Шомдаги қасрларни ёритиб юборди б) Фил воқеасининг содир бўлиши. в) Маъжусийларнинг минг йилдан буён ўчмай турган оловининг ўчиб қолиши. 2. Дастлабки кунларда у Зотни эмизган Сувайба кимнинг жорияси бўлган? а)  Абу Лаҳабнинг б)  Абу Суфённинг в)  Абу Толибнинг 3. Қурайш ҳамда Қайс қабилаларининг ўртасида бўлиб ўтган урушда қатнашганларида неча ёшда эдилар? а)  20 ёшда б) 14,15 ёшда в)  12 ёшда 4. Пайғамбарликдан аввал ҳам, кейин ҳам ўзларига хос бўлган сифатлари? а)  маъсум яъни бегунохлик б)  амин яъни ростгўйлик в)  тўғри жавоб а ва б вариантлар 5. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим» ушбу кимнинг ривояти? а)  Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг б)  Оиша розияллоҳу анҳонинг в)  Абдуллоҳ ибн Хорис розияллоҳу анҳунинг 6. Жориялари Мория бинти Шамъун Қибтийя розияллоҳу анҳонинг оналари қаерлик бўлган? а)  Румлик б)  Маккалик в)   Мадиналик 7. Муҳр узукларига масъул бўлган саҳобанинг исми? а)  Усмон розияллоҳу анҳу б)  Зайд ибн Хорис розияллоҳу анҳу в)  Муъайқиб ибн Абу Фотима Давсий 8. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васллам бирор мақсадни кўзлаб, бир саҳоба бошчилигида юборган махфий жанговар гуруҳ нима деб аталган? а)  Ғазот б)  Сарийя в)  Фатх 9. Қайси суранинг дастлабки етти ояти нозил бўлганда Расул бўлдилар? а)  Алақ сурасининг б)  Фотиҳа сурасининг в)   Мудассир сурасининг 10. Макка даврида Ислом динига ошкора даъват неча йил давом этган? а)  10 йил б)   6 йилдан кўпроқ в)  3 йилу 4 ой 11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларидан неча нафари Ислом келган даврларда яшашган? а)  4 нафар б)   9нафар в)  2нафар 12. У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайси аммалари мусулмон бўлганини уламолар иттифоқ қилишган? а)  Умайя бинти Абдулмутталлиб б)   Атика бинти Абдулмутталлиб в)   Софийя бинти Абдулмутталлиб 13. Ҳассон ибни Собит Розияллоҳу анҳу, Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу ҳамда Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳулар қандай саҳобалар? а)  Ҳаворий саҳобалар б)  Ташқи кўринишда У зотга ўхшаш саҳобалар в)  Шоир саҳобалар 14. Уммул мўминин Ҳафса бинти Умар Адавия розияллоҳу анҳога қанча миқдорда маҳр берганлар? а)  20та урғочи бўталоқ (туя боласи) б)  400 ёки 500 дирҳам атрофида в)   400 динор (4000 дирҳам) 15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида Абу Талҳа сизнинг ҳизматингизда бўлсин деб кимни тавсия қилган? а)  Жобир розияллоҳу анҳу б)  Атоъ розияллоҳу анҳу в)  Анас розияллоҳу анҳу 16. Саҳобаларининг адади қанча эди? а)  100мингдан ортиқ (114000 ёки 124000) б)   600 миргга яқин в)    124 мингдан ортиқ 17. Бани Қайнуқоъ воқеаси қайси жангдан кейин бўлиб ўтган? а)  Ҳайбар б)  Уҳуд в)  Бадр 18. Тўртинчи ҳижрий сананинг қайси ойида мушриклар томонидан мусулмонларга қарши хиёнат уюштирилган?
а) Сафар б)  Муҳаррам в)  Шаъбон 19. 10 кунлик қамалдан сўнг Ясрибни тарк этиб Ҳайбар ва Шомга жўнаб кетган қабила номи? а)  Бани Хошим б)  Бани Қурайза в)  Бани Назир 20. Қурайш ҳамда Бани Бакр томонидан бузилган сулҳнинг номи? а)  Ҳудайбия б)  Фузул в)  Табук 21. Аллоҳ таоло Меърож кечасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Бақара сурасииннг қайси оятларини ато этган? а)  «Оятал Курсий» (255 оят) б)  «Аманар росул» (285-286 оятлар) в)   «Алиф Лам Мим» (1-5оятлар) 22. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси саҳоба ҳақида « Аллоҳ унга раҳмат қилсин, ёлғиз юради, ёлғиз ўлади, ёлғиз тирилади» деганлар? а)  Абу Ҳайсама розияллоҳу анҳу б)  Абу Зарр розияллоҳу анҳу в)  Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу 23. Нажрон минтақасидаги арабларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломга даъват қилган вақтларида қайси динда эдилар? а)  Насроний б)  Яҳудий в)  Мажусий 24. «Фатратул ваҳий» биринчи ва иккинчи ваҳий орасидаги узулиш муддати? а)  4 ой б)  5 ой в)  1ой 25. «Улар кўнгли рақиқ ва қалби юмшоқ кишилардир» − деб кимларни васф қилганлар? а)  Яман аҳлини б)   Қурайш аҳлини в)   Нажрон аҳлини 26. Ташқи кўринишлари Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламга ўхшагаан саҳобанинг номи? а)  Али розияллоҳу анҳу б)  Ҳасан розияллоҳу анҳу в)  Жаъфар розияллоҳу анҳу 27. Хадижа бинти Хувайлид онамиз ҳижратдан неча йил аввал вафот қилганлар? а)  1йил б)   3йил в)   6 йил 28. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини ювишни қайси саҳобага васият қилганлар? а)  Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳуга б)  Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуга в)   Али розияллоҳу анҳуга 29. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қатийфаларини ранги қандай бўлган? а)  Қизил б)  Оқ в)  Яшил 30. У Зотнинг қабри шарифларига қатийфани ташлаган киши ким эди? а)  Абу Талҳа б)  Шақрон в)  Абу Убайда
18:12 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...