Ҳижрат
Мушриклар Исломнинг юксалаётганига гувоҳ бўлгач, мусулмонларга ҳар қандай йўл билан озор етказишга биргаликда қарор қилишди. Шунда Эфиопия (Ҳабашистон – тарж.)нинг қироли адолатли ҳоким эканлиги сабабли, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига Ҳабашистон (Эфиопия)га ҳижрат қилишга изн бердилар, шу тариқа улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога осонлик билан ибодат қилишлари мумкин эди. Шу сабабли Нубувватдан кейинги бешинчи йилда, Ражаб ойининг бешинчи санасида, ўн беш ёки ўн олти нафар саҳоба Ҳабашистонга ҳижрат қилди. Улар ўн ёки ўн бир эркак ва тўрт ёки беш аёл киши эдилар.
Кофирларнинг муваффақиятсиз уринишлари
Қачонки кофирлар мусулмонларни Эфиопияга ҳижрат қилганини эшитгач, улар мусулмонларнинг орқасидан борди. Амр ибн Осс ва Абдуллоҳ ибн Умайя Эфиопия подшоҳига кўп совғалар билан юборилди. Руҳонийлар орқали улар подшоҳга совғалар тақдим қилди ва деди:
«Сизларнинг ерингизга келган бу одамлар, исёнчи, Улар ахлоқсизликларга сабаб бўлган. Сиз уларни мамлакатдан чиқарсангиз ва бизга топширсангиз».
Подшоҳ жавоб берди:
«Бу муаммони ҳар томонлама ўрганиб чиқмасдан уларни сизга қандай топшираман? Бу менга иснод бўлади».
Шундан сўнг подшоҳ мусулмонларни чақирда ва улардан ҳижрат қилишлари сабабини сўради. Ҳазрат Жаъфар розияллоҳу анҳу олдинга чиқди ва жуда илҳомланиб нутқ ифода этди. Нутқини берин-кетин қисқача баён қилди:
«Муҳратам подшоҳ! Биз тошлардан ўйилган бутларга ибодат қиладиган адашган халқ эдик. Биз ҳаром даромад ва ўлимтик ҳисобидан кун кечирар эдик. Биз уруш, қотиллик, жабр-зулм ва биримиз бошқаларимиздан ўғирлик қилардик. Бизнинг ҳаётимиз ахлоқсизликлар ва ёвузликлардан иборат бўлиб қолганди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизларни ислоҳ қилишга амр этиб, олийжаноб ва насл-насаби ҳаммага машҳур бўлган Пайғамбар юборди. Араблар орасида унинг ростгўй ва ишонли экани машҳурдир. У бизни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга ва бутларга ибодат қилишдан сақланишга чақирди. У бизни рост гапиришга, ёлғондан четда бўлишга, ўзгалар билан одоб билан муомала қилишга, ўзгаларга илтифотли бўлишга, ҳаромдан узоқда бўлишга, бошқаларга озор етказмасликка, етимнинг молини ўз манфаати йўлида ишлатмасликка, бева аёлларга яхшилик қилишга, намозни қоим қилишга, ҳажни адо қилишга, закотимизни чиқаришга буюрди. Ҳазрати олийлари, биз унга ишондик ва у келтирган нарсага иймон келтирдик».
Шундан сўнг у Марям сурасидан баъзи оятларни ўқиди ва мусулмонларнинг Ҳазрат Марям ва Ийсо алайҳиссаломга нисбатан ишончини тушунтириб берди.
Бу рост ва илҳомбахш сўзлар подшоҳга таъсир қилгани туфайли у Исломни қабул қилди. У мусулмонларни Қурайшга топширишга рози бўлмади. Подшоҳнинг исми Адҳама эди. У Нажоший деб танилган эди ва у дастлаб христиан эди.
Ҳабашистонга иккинчи ҳижрат
Мусулмонлар Ҳабашистонда ҳузур-ҳаловатда эди. Улар осйишта яшарди ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бемалол ибодат қиларди. Макканинг одамлари Исломни қабул қилгани ҳақида янгиликдан хабардор бўлиб, улар Маккага қайтдилар. Маккага етиб боргач, улар тушундиларки, янгилик сохта экан. Макка кофирлари энди иймон келтирганларга нисбатан янада шавқатсизроқ бўлган эди. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга нубувватнинг еттинчи йили Ҳабашистонга яана ҳижрат қилишга изн бердилар.
Бу сафар саксон уч эркак ва ўн саккиз аёл ҳижрат қилди. Уларнинг ёнига Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг қабиласидан бўлган Яманлик бошқа мусулмонлар қўшилди.
Тоифга сафар
Амакиси Абу Толибнинг вафотидан сўнг Маккада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдам берадиган ҳеч ким қолмаган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёли Ҳазрат Хадижа розияллоҳу анҳо катта суянчиқ эди, у ҳам оламдан ўтди. Шу аснода Макканинг одамлари уларга зулмни кўпайтирди ва мусулмонларни таъқиб қилишни кучайтирдилар. Макка одамларига шу тариқа умидларини йўқотган ҳолларида Набий солаллоҳу алайҳи васаллам шарафли кишиларнинг шаҳри деб ўйлаб, Тоифга сафар қилишга қарор қилдилар. Агар улар Исломни қабул қилганларида яхши натижа бўлар эди. Шу сабабли нубувватнинг ўнинчи йили, Набий солаллоҳу алайҳи васаллам ва Ҳазрат Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу Тоифга жўнадилар.
Тоифга етиб боргач, Набий солаллоҳу алайҳи васаллам қавм бошлиқлари билан гаплашдилар ва уларни Исломга чақирдилар. У Зотнинг кутганидан тамомила тескари равишда, улар жуда қўполлик қилишди. Улар Пайғамбар алайҳиссаломни ҳақорат ва мазах қилишди, ярамас одамлар тўдаси у Зотга орқадан тош отишди, натижада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қон кета бошлади. Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бироз ўтирсалар, ерюткур одамлар орқаларидан таъқиб этиб яна тошлар ёғдира бошлашди. Набий солаллоҳу алайҳи васалламни муҳофаза қилаётган Ҳазрат Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу ҳам жароҳатланди.
Тоифдан қайтиш вақтида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мевали боғда дам олиб жўшқин дуо қилдилар. Мевазорнинг хўжайини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ачинди ва ўзининг Аддос исмли хизматкорини бироз узум билан юборди. Узумни ейишдан олдин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бисмиллаҳ» дедилар. Христиан бўлган Аддос фикр билдирди: «Бу ҳудудда ҳеч ким бу исмдан фойдаланмайди».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у қаердан келганини сўрадилар. У жавоб қайтарди: «Мен Найнаводанман».Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадилар:«Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исми Юнус ибн Матто бўлган тақводор бандаси яшаган ўша Найнавоми?” Аддос жавоб берди: «У ҳақида сиз қаердан биласиз?»Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб қайтардилар: «У набий эди ва мен ҳам набийман».
Буни эшитган Аддос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешона ва қўлларидан ўпди ва Исломни қабул қилди. Аддос розияллоҳу анҳу қайтганида хўжайини ундан сўради: «Нима қилаётган эдинг? У киши сени адаштирибди». Аддос розияллоҳу анҳу жавоб берди: «У − сўнги набий. Ўтган барча Анбиёлар у ҳақида хуш хабар берганлар».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлга тушишлари биланоқ, Жаброил алайҳиссалом Қорн ат-Толиб дея номланган жойда кўринди ва деди: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло одамлар сенга қандай муомала қилганини жуда яхши билади ва У тоғлар фариштасини сен нимани хохласанг, ўшанга ёрдам қилиши учун жавобгар қилиб юборди».
Фаришта Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келди ва саломдан сўнг деди:«Агар сен менга буйруқ берсанг, одамларни икки тоғнинг орасига эзиб юбораман». Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб қайтардилар: «Йўқ. Мен Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан умид қиламанки, уларнинг авлодлари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қиладиган бўлади ва улар Унга бошқани шерик қилмайди».
Кейинчалик бу башорат аниқ юз берди ва Тоифнинг барча одамлари мусулмон бўлди.