2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Каъбани қайта қуриш

Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз беш ёшга кирганларида қурайшликлар Каъбани қайта қуришга киришдилар. Замон ўтиши, хусусан, сел келиши оқибатида қайта қуриш зарурати туғилиб қолган эди. Қурилишни бошлаб, ҳамжиҳатлик ила иш олиб бордилар. Аммо Ҳажарул асвадни жойига қўйиш вақти келганда ихтилоф чиқди. Ҳар бир қабила бу шарафли иш ўзига бўлишини хоҳлар эди. Хилоф кучайиб уруш чиқиш хавфи туғилди. Баъзилар жангга ҳозирлана бошладилар. Бани Абдуддорликлар бир тоғорада қон олиб келдилар. Улар бани Адийликлар билан келишиб, қўлларини тоғарадаги қонга солиб туриб ўлимга тайёр эканликларини эълон қилдилар. Бу ҳол уруш бўлади дегани эди. Шу ҳолатда бир неча кун туриб қолдилар. Узоқ баҳслашувлардан кейин ишни уларнинг олдига биринчи бўлиб кириб келган кишига ҳавола қилишга келишдилар. Уларнинг олдига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи бўлиб кириб келдилар. У Зотни кўриш билан ҳаммалари хурсанд бўлиб: «Ана Муҳаммад келди! Ана Амин келди! Рози бўлдик! Ишни унга ҳавола қилишга розимиз!» дедилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан бир ридо келтиришларини сўрадилар. Уни олиб келиб ерга ёздилар. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳажарул асвадни олиб ридонинг ўртасига қўйдилар ва ҳар қабиладан биттадан вакил келиб ридонинг турли жойларидан тутиб кўтаришини таклиф қилдилар. Вакиллар кўтариб олиб келганларида ўзлари Ҳажарул асвадни олиб жойига қўйдилар. Шундоқ қилиб у Зот ўзларининг беқиёс ҳикматлари ила урушнинг олдини олиб қолдилар. Бу у Зот алайҳиссаломнинг бутун дунё халқларини сулҳга ва тинчликка бошлашларининг муқаддимаси эди.

14:02 / 26.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...