2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Фузул шартномасида иштирок этишлари

Ўша пайтларда Зубайд қабиласидан бир киши Маккага сотгани нарса олиб келди. Унинг нарсасини Қурайшнинг зодагонларидан Осс ибн Воил сотиб олди. Аммо ҳақини бермади. Зубайдлик киши Қурайшнинг бошлиқларига бу ҳақда арз қилиб ёрдам сўради. Улар Осс ибн Воилдан ҳайиқиб мазлумга ёрдам беришдан бош тортдилар. Шунда зубайдлик киши, Макка аҳлининг йигитлиги ва муруввати борларидан ёрдам сўрайман, деб дод солди. Макка аҳлидан ўзини эр санаб, мурувватлиман деб юрганлари Абдуллоҳ ибн Жадъоннинг уйига тўпландилар. Уй эгаси улар учун таом тайёрлади. Таомдан кейин мажлис қуриб, аҳдлашиб Аллоҳнинг номи ила шартнома туздилар. Ҳаммамиз мазлумнинг ҳақини золимдан олиб бергунимизча, албатта, бир жон, бир тан бўламиз, дедилар. Бу иш фазилатли иш бўлгани учун қурайшликлар уни «фузул шартномаси» деб атадилар. Сўнгра шартномачилар Осс ибн Воилнинг олдига бориб мазлумнинг ҳақини олиб бердилар. Кейинчалик ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу шартномада иштирок этганларидан қувониб юрар эдилар. У Зот ҳадиси шарифларидан бирида қуйидагиларни айтганлар: «Мен Абдуллоҳ ибн Жадъоннинг уйида бир шартномага қатнашганман. Агар Исломда ҳам ўшандоқ шартномага даъват қилинсам, албатта, жавоб берар эдим». Ана шундоқ тарзда Аллоҳ таоло Ўзининг бўлажак пайғамбари ҳамма тарафдан етук бўлишини таъминлаб келди. У Зотнинг насаблари пок насаб бўлишини таъминлади. У Зотнинг жасадлари пок ва мукаммал жасад бўлишини таъминлади. У Зотнинг халқ қилинишлари бекаму кўст бўлишини таъминлади. У Зотнинг хулқлари бекаму кўст бўлишини таъминлади. Шу жойга келганда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамма тарафдан етукликларига оид баъзи ривоятларни батафсил ўрганиб чиқишимиз мақсадга мувофиқдир.

02:41 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Каъбани қайта қуриш
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...