21 жумадул аввал
1446
Нубувват муҳри
Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Холам мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, синглимнинг ўғлининг дарди бор», деди. Бас, у Зот менинг бошимни силадилар ва менга барака тилаб дуо қилдилар. Сўнгра у Зот таҳорат қилдилар. Мен у Зотнинг таҳорат сувларидан ичдим. Кейин орқа томонларига ўтиб, икки кураклари орасидаги, худди қора уйнинг тугмаларига ўхшаш муҳрларига назар солдим». Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқа томонларида кабутарнинг тухумидек муҳрни кўрдим». Муслим ва Термизий ривоят қилган. Термизийнинг лафзида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки кураклари орасидаги муҳр—кабутар тухумига ўхшаш қизил ўсимта эди», дейилган. Осимдан, у Абдуллоҳ ибн Саржисдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим ва у Зот билан бирга нон ва гўшт ёки сарийд едим». Осим: «Мен унга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга истиғфор айтдиларми?» дедим. «Ҳа. Сенга ҳам», деди ва «Гуноҳинг учун ва мўминлару мўминалар учун истиғфор айт» оятини тиловат қилди-да, сўнгра айланиб ортларига ўтдим. Кейин чап кураклари юқорисидаги муштдек нубувват муҳриларига назар солдим. Унинг устида қизил тошмалар бор эди», деди. Муслим ривоят қилган. Шарҳ: Ушбу ривоятларда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввалги самовий китобларда зикри келган пайғамбарлик аломатларидан бири– нубувват муҳрилари ҳақида ҳар ким ўз кўрганини ривоят қилмоқда. Арабчада «хотимин нубуввати» дейиладиган бу аломат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чап куракларининг устки қисмидаги кабутар тухумидек келадиган ўсимта эди. Унинг устида баданга тошадиган қизил рангдаги тошма бор эди. Кўпчилик, хусусан, аввалги самовий китоблардаги охирзамон пайғамбари ҳақидаги маълумотлардан хабардор кишилар у Зотнинг нубувват муҳриларини кўриб иймонга келишган.
19:11 / 11.04.2012
4386
Аввалги мақола
Набий алайҳиссаломнинг умматга шафқатлари
Мақолалар
2473
Кейинги мақола
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар