2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Дуонинг қабули ва кушойишнинг бошланиши

Шунда Аллоҳ таоло у Зотнинг ҳузурларига тоғ фариштасини юборди. У келиб икки тоғни бир-бирига қўшиб юбориш ила аҳли Тоифни ҳалок қилишга изн сўради. Лекин Аллоҳ таоло томонидан оламларга раҳмат этиб юборилган Зот бу ишга изн бермадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тоғ фариштасига: «Уларнинг сулбидан Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига ибодат қиладиган, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайдиган кишилар чиқишини умид қилурман», дедилар. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни бундоқ ҳолда кўрган Утба ибн Робиъа ва Шайба ибн Робиъаларнинг раҳмилари келди. Ўзларининг Аддос номли насроний ғуломларини чақириб: «Узилган узумдан олиб, манави товоққа солгин-да, анави одамга олиб боргин. Ундан есин», дедилар. Аддос узумни олиб келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қўйди ва у Зотга: «Егин», деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини узатиб, бисмиллаҳ, дедилар-да, узумдан олиб едилар. Аддос ажабланиб: «Валлоҳи, бу гапни ушбу диёр аҳли айтмайдилар», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Сен қайси юртдансан? Қайси диндасан?» дедилар. «Насронийман. Найнаводанман», деди у. «Солиҳ киши Юнус ибн Маттонинг қишлоғиданмисан?» дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. «Юнус ибн Маттони сенга нима билдирди?» деди Аддос. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У биродарим. У набий эди. Мен ҳам Набийман», дедилар. Шунда Аддос ўзини отиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошлари, оёқ-қўлларидан ўпа бошлади. У мусулмон бўлди.

19:47 / 11.04.2012
Аввалги мақола
Тоиф сафари
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...