7 рабиъул аввал 1446
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 7-куни

  • Ҳижрий 543-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 1148-йил 1-август) салбчиларнинг Дашақни босиб олиш учун амалга оширган иккинчи уруниши мусулмонларнинг мустаҳкам мудофааси эвазига бесамар кетди.
  • Ҳижрий 1425-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 2004-йил 26-аперл) Миср фиқҳ академияси аъзоси докор Муҳаммад Балтажий Ҳасан 66 ёшида вафот этди. У зот бир неча китоблар таълиф этган бўлиб, улардан машҳурлари “Аҳкомул-усра”, яъни “Оилага алоқадор ҳукмлар”, Маконатул-маръа фил-қуръан вас-сунна”, яъни “Аёл кишининг Қуръон ва суннатда тутган ўрни” китобидир.

Робиъул-аввал ойининг 7-куни

  • Ҳижрий 543-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 1148-йил 1-август) салбчиларнинг Дашақни босиб олиш учун амалга оширган иккинчи уруниши мусулмонларнинг мустаҳкам мудофааси эвазига бесамар кетди.
  • Ҳижрий 1425-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 2004-йил 26-аперл) Миср фиқҳ академияси аъзоси докор Муҳаммад Балтажий Ҳасан 66 ёшида вафот этди. У зот бир неча китоблар таълиф этган бўлиб, улардан машҳурлари “Аҳкомул-усра”, яъни “Оилага алоқадор ҳукмлар”, Маконатул-маръа фил-қуръан вас-сунна”, яъни “Аёл кишининг Қуръон ва суннатда тутган ўрни” китобидир.


Иккинчи Ақаба байъати
Яна ҳаж мавсуми қайтиб келди. Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу бошлиқ ясриблик мусулмонлар киши билмас тариқа ўз қавмларининг мушрикларига қўшилиб ҳажга келдилар. Одамлар билан бирга ҳаж қилдилар. Арафотдан кейин шайтонга тош отиш вақти келганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ақабада учрашишга келишдилар. Учрашув кечаси бўлганда ҳаммалари ўз қавмлари ила ухлагани ётдилар. Кечанинг учдан бири ўтгандан кейин битта-битта бўлиб ҳеч кимга билдирмасдан учрашув жойига кела бошладилар. Тўпланиб бўлгач қарасалар, етмиш уч эркак ва икки аёл: Насиба бинти Каъб ва Асма бинти Амр ибн Адий эканлар. Ҳаммалари тўпланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кутадилар. Бир вақт у Зот келаётганларини пайқадилар. Ёнларида бир киши ҳам бор эди. Яқин келганда у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Аббос эканлиги маълум бўлди. Орада сўзлашув бўлиб ўтди. Мусулмонлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан нимани талаб қилсалар, ўша нарсага тайёр эканликларини билдирдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан ораларидан ўн иккита нақиб сайлашни сўрадилар. Улар ўн икки кишини танладилар. У Зот нақибларга: «Сизлар ўз қавмингизга худди Ийсо ибн Марямнинг ҳаворийлари кафил бўлгандек кафилсизлар. Мен ўз қавмимга кафилман», дедилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Қуръон тиловат қилдилар, Аллоҳга даъват, Исломга тарғиб қилдилар ва: «Аёлларингиз ва болаларингизни нимадан ҳимоя қиладиган бўлсангиз, мени ҳам ўшандан ҳимоя қилишингиз шарти ила сизларнинг байъатингизни қабул қиламан», дедилар. Баро ибн Маърур Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларини олиб, биринчи бўлиб байъат қилди. Кейин ҳамма бирма-бир байъат қилиб чиқди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: «Энди жойларингизга бораверинглар», дедилар. Эртасига Макка кофирлари бўлиб ўтган ишдан хабардор бўлиб қолдилар. Ясрибликлар турган жойга бориб суриштира бошладилар. Ясриб мушриклари биз бундоқ иш қилганимиз йўқ, деб қасам ичиб туриб олдилар. Мусулмонлар ҳеч нарсани билмагандек туравердилар. Ҳожилар жўнаб кетганларидан кейин мушриклар ишнинг тафсилотини билдилар. Улар ясриблик мусулмонларни ортларидан қувиб бордилар. Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуни тутиб ҳам олдилар. У кишини калтаклаб Маккага олиб келдилар. Аммо Саъд розияллоҳу анҳунинг иттифоқдошлари у кишини мушриклар қўлидан ажратиб олдилар. Бу ишдан аччиғи чиққан кофирлар мусулмонларга бўлган адоватни яна ҳам авж олдирдилар. Улар мусулмонларга аввалгидан ҳам қаттиқроқ азоб бера бошладилар.
19:51 / 11.04.2012
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
«Rasulullohning ﷺ dushmanlar bilan muomalalari» | Abdulhamid Juman domla
Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, «Dorulomon» jomeʼ masjidi imom-xatibi Abdulhamid Juman domla Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldiri...
00:07 / 14-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Muhammadiya tongining otishi» | Hasan domla Qodirov
Toshkent shahar, Olmazor tumani, «Siroj Solih» jomeʼ masjidi imom-xatibi Hasan domla Qodirov Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz...
22:17 / 06-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Siyratda rabi'ul avval oyi» | Ustoz Abdul Azim Ziyouddin
Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti «Hadis va islom tarixi fanlari» kafedrasi katta o‘qituvchisi, siyrat fani ustozi Abdul Azim Ziyouddin Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Tak...
02:04 / 31-январь Батафсил...
Мақолалар
«Rasululloh—goʻzal xulq sohibi» | Hasanxon Yahyo Abdulmajid
Qur'oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz mumkin. InshaAlloh ko'rib chiqib javob beramiz. Mun...
21:02 / 25-январь Батафсил...