Робиъул-аввал ойининг 7-куни
- Ҳижрий 543-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 1148-йил 1-август) салбчиларнинг Дашақни босиб олиш учун амалга оширган иккинчи уруниши мусулмонларнинг мустаҳкам мудофааси эвазига бесамар кетди.
- Ҳижрий 1425-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 2004-йил 26-аперл) Миср фиқҳ академияси аъзоси докор Муҳаммад Балтажий Ҳасан 66 ёшида вафот этди. У зот бир неча китоблар таълиф этган бўлиб, улардан машҳурлари “Аҳкомул-усра”, яъни “Оилага алоқадор ҳукмлар”, Маконатул-маръа фил-қуръан вас-сунна”, яъни “Аёл кишининг Қуръон ва суннатда тутган ўрни” китобидир.

Қурайшнинг тинчи бузилди, улар тезда ҳаракатга тушиб қолдилар. Икки кун ичида урушга тайёр бўлдилар. Кучлилари кучсизларига ёрдам берди. Суҳайл ибн Амр, Заъма ибн Асвад, Туъайма ибн Адий, Ҳанзала ибн Абу Суфён, Амр ибн Абу Суфёнлар маккаликларни урушга тарғиб қилишди. Суҳайл одамларга: «Эй Оли Ғолиб! Муҳаммад ва ясриблик муртадлар карвонингизни, молу мулкингизни тортиб олишларига йўл қўясизми?! Кимга мол керак бўлса, мана, олсин, кимга куч керак бўлса, мана куч», деди. Умайя ибн Абу Салт унинг мадҳига байт айтди. Навфал ибн Муовия ад-Дайлий қурайшлик бойларнинг ҳузурига бориб, уларни қўшин жиҳози учун нафақа беришга даъват қилди. Абдуллоҳ ибн Робиъа унга: «Мана, беш юз динор, хоҳлаган ерингга ишлат», деди. Хувайтиб ибн Абдул Уззо икки юз динор берди. Қурол ва улов учун яна уч юз динор қўшди. Туъайма ибн Адий йигирмата туя ажратди. Қурайшликлардан сафарбарликка бормай қолганлар ўзлари ўрнига бирорта одам ёллаб юборар эди. Замзам ибн Амр тушида Макка водийсидан қон оқаётганини кўрди. Отика бинти Абдулмуттолиб ҳам шундай бир туш кўрдики, унда ҳар уйдан одам ўлишига ишоралар бор эди. Фикр-мулоҳазали кишилар урушга боришни хоҳламадилар. Айниқса, Ҳорис ибн Омир, Умайя ибн Халаф, Утба ибн Робиъа, Шайба ибн Робиъа, Ҳаким ибн Ҳизом, Абул Буҳтарий ибн Ҳишом, Али ибн Умайя ибн Халаф, Осс ибн Мунаббиҳлар умуман сафардан бош тортдилар. Абу Жаҳл уларни айблади. Уқба ибн Абу Муъайт ва Назр ибн Ҳорис Абу Жаҳл тараф бўлишди.