2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


«Эй мусулмонлар, суюнчилик!»

Шу пайт Расулуллоҳ алайҳиссолату васаллам мусулмонлар томон юриб кела бошладилар. Дубулға кийган Пайғамбар алайҳиссаломни биринчи бўлиб Каъб ибн Молик таниб қолди ва баланд овоз билан: «Эй мусулмонлар, суюнчилик! Расулуллоҳ тириклар!!!» деб қичқирди. Расулуллоҳ алайҳиссалом унга, жим, деб ишора қилдилар. Мусулмонлар у кишининг атрофида тўпландилар. Биргалашиб тоғ томонга кўтарилдилар. Абу Бакр, Умар, Ҳорис ибн Сумма ва бошқалар шу тўпда эдилар. Тоққа кўтарилиб келаётиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Халафнинг Авад лақабли отини миниб кетаётганини кўриб қолдилар. У мазкур отини Маккада махсус боқар ва шунинг устида туриб Муҳаммадни ўлдираман, дер эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом бу гапни эшитганларида: «Балки, иншааллоҳ, мен уни ўлдирарман», деган эдилар. Ҳозир уни кўрдилар-у, дарров Ҳориснинг найзасини олиб, Убай ибн Халаф томоғининг пастки қисмига урдилар. У ҳўкиздек бўкириб, йиқилди. Кейинроқ ўлди.

00:19 / 27.06.2020
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...