2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Жангдан сўнг

Шу пайт Абу Суфён тоғнинг устига чиқиб: «Ичингизда Муҳаммад борми?!» деб бақирди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Унга жавоб берманглар», дедилар. «Ичингизда ибн Абу Қуҳофа (Абу Бакр) борми?!» деб бақирди Абу Суфён. Жавоб бермадилар. «Ичингизда Умар ибн Хаттоб борми?!» деб бақирди у. Жавоб бермадилар. Шу уч кишидан бошқани сўрамади ва ўз шерикларига: «Уларни йўқ қилибсизлар, шекилли», деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу ўзларини тута олмай: «Эй Аллоҳнинг душмани! Сен зикр қилганларнинг ҳаммалари тирик. Аллоҳ сенга ёмонликни боқий қолдирди», деб қичқирдилар. «Қавмнинг ичида «мусла» (ўликни қиймалаш) бўлибди. Мен амр қилганим йўқ, хафа ҳам эмасман», деди Абу Суфён. Бу билан у ўзининг хотини Ҳинднинг қилган ишига, яъни Ваҳший ҳазрати Ҳамза ибн Абдулмуттолибни ўлдиргандан кейин, қорнини ёриб, жигарини олиб, чайнаб ташлаганига ишора қилди. «Ҳубал олий бўлди», деб бақирди Абу Суфён. Расулуллоҳ: «Унга жавоб бермайсизларми?» дедилар. «Нима деб жавоб берайлик?» дедилар саҳобалар. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Аллоҳу аъла ва ажалл (яъни Аллоҳ олийроқ ва улуғроқ) денглар», дедилар. «Бизнинг Уззомиз бор, сизнинг Уззонгиз йўқ!» деб бақирди Абу Суфён. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Унга жавоб бермайсизларми?» дедилар. «Нима деб жавоб берайлик?» дедилар саҳобалар. Расулуллоҳ: «Аллоҳ бизнинг мавломиз сизнинг мавлонгиз йўқ», деб айтинглар», дедилар. «Бу кун Бадр кунидагининг ўрнига. Урушда гоҳ ундоқ, гоҳ бундоқ бўлади», деди Абу Суфён. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Баробар эмас, бизнинг ўликларимиз жаннатда, сизники дўзахда», дедилар.

21:50 / 11.04.2012
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...