2 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 2-куни

Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.
Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.


Душман етиб келди

Ҳижратнинг бешинчи йили шаввол ойи эди. Хандақ қазиб бўлингач, душманлар ҳам кўрина бошлади. Қурайшликлар Румаҳ номли сел тўпланадиган жойга келиб тушдилар. Уларнинг лашкари ўн минг кишидан иборат эди. Улар ўзларига яқин бани Кинона ва Туҳома аҳлларини, хизматкор қулларини ҳам бирга олиб келган эдилар. Ғатафонликлар ҳам ўзларига қарашли Нажд аҳллари билан бирга Уҳуд тарафидаги Занаби Нақмал деган жойга келиб тушдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч минг кишилик мусулмон лашкари билан чиқдилар. Салъ деган манзилдан ўтиб, ўша жойга қароргоҳ қуришди. Душман билан ўрталарида хандақ бор эди. Шунинг учун Аҳзоб уруши «Хандақ» номи билан ҳам танилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амри билан болалар ва аёллар қўрғонга жойлаштирилди. Мадинага бостириб киришни кўзлаб келган душманлар хандақни кўриб, ҳайрон қолишди. Бу иш ҳеч кимнинг хаёлига келмаган иш эди. Араблар тарихида бирор жойда, бирор урушда хандақ қазилгани номаълум эди. Шунда улар қандайдир бошқа чора кўриш зарурлигини ўйлаб қолишди.

22:42 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Хандақ қазиш
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...